13 April 2015
16:28 - Динийлик даражаси дунёда 63 фоиз, Ўзбекистондачи?

Экзит-поллар (сўровномалар) ўтказиш соҳасида жаҳонда биринчи ўринда турадиган Gallup ташкилоти дунёнинг 65 мамлакатида диндорлик даражасини ўлчаш натижаларинини бугунги пресс-релизида эълон қилди.

64 минг киши билан ўтказилган сўравнома натижасига кўра, 63% одам ўзини диндор деб ҳисоблайди. Энг диндор мамлакат Таиланд (94%) экан. Кейинги ўринларда Арманистон (93%), Бангладеш (93%), Гуржистон (93%) ва Морокко (93%).

Диндорлик даражаси энг паст бўлган мамлакатлар: Хитой (61%), Гонгконг (34%), Япония (31%), Чехия (30%) ва Испания (20%).

Пресс-релизда яна бир қатор қизиқ рақамлар бор. Масалан, Африкда ўзини диндор деб ҳисоблайдиганлар 86%, Яқин Шарқда 82%, Шарқий Европада 71% ва Америкада 66%, Ғарбий Европада 51%

Юқори даромадли одамлар ичида ўзини диндор деб ҳисоблайдиганлар 50%, ўрта ва кам дарамодли одамлар ичида 70% экан.

Ўзбекистон тилга олинмаганига кўра, Gallup бизда ўз сўровномаларини ўтказмаган. Ўтказса эди, Ўзбекистонда ўзини диндор деб ҳисоблайдиганлар 99% атрофида чиқарди. Чунки, бизда мутлақо кўпчлик, жаҳон стандартлари бўйича ўрта ва кам даромадли ҳам эмас, қашшоқ эканлиги халқаро ташкилотларнинг маълумотларидан маълум. Шу сабали кечагина отдан тушган қозоқларга мадикорлик қилаётганлар подасига айланиб бораётган бўлсак ҳам, ўзимизни хурсанд қиладиган ягона сифатимиз – диндорлигимиздир. Кўр-кўрона ишонч ҳар доим қолоқликнинг кўрсатгичи бўлган ва шундай бўлиб қолади.