12 April 2015
07:07 - Москвалик насроний провославлар Пасханинг асосий маросимини ўтказдилар

Бугун маҳаллий вақт билан ярим кечаси Москвадаги Қутақрувчи Исо ибодатхонасида (Храм Христа Спасителя) Пасха муносабати билан ўтказиладиган тантанали ибодат бошлангани ҳақида Россия ахборот воситалари хабар қилдилар. Ибодатни Партиарх Кирилл олиб борди. У ўз ёрдамчилари билан ёқилган шамлар билан одамлар олдига чиққанда, ҳамма “Исо тирилди! Исо тирилди!” деб бақирган. Шамлар эса, Қуддусдаги провославларнинг бош ибодатхонасида гўёки Худо тарафидан ёқилган оловдан ёқилган.

Бир соатча давом этган ибодатдан кейин, Партиарх Кирилл ибодатчилар ичида бўлган Владимир Путин, Дмитрий Медведев ва Москва мэри Сергей Собянинни байрам билан табриклаб, уларга декоратив Пасха тухумлари совға қилибди. Пасха тухуми махсус бўялган тухум бўлиб, провославлар Пасхада бир-бирларига шундай тухум совға қиладилар.

Қутқарувчи Исо ибодотхонасидаги ибодатга 7 минг киши қатнашгaни хабарларда айтилган.