11 April 2015
01:10 - Ислом Каримнинг кайфияти ёмон: Россияда ўзбек мардикорлар сони камаймоқда
Россия Федерал миграция хизмати эълон қилган маълумотларга кўра, 2015 йилнинг апрель ойида мамлакатда Ўзбекистоннинг 2 миллион 104 минг 100 нафар фуқароси меҳнат қилмоқда. Албатта бу рақам мигарция идорасида рўйхатдан ўтган мардикорларимизга тегишли. Аслида бундан ҳам кўп. Шунингдек, Россияда 507 400 Қирғизистон фуқароси ва 971 800 нафар Тожикистон фуқароси меҳнат қилмоқда.

Айни пайтда Украина туфайли киритилган санкциялар боис иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли вақтинчалик ишчилар тез суръатда мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг қайд қилинган миқдори жорий йилнинг биринчи чораги кўрсаткичларига нисбатан 111 700 кишига, 2014 йил апрелидаги кўрсаткичларга нисбатан эса 300 700 кишига камроқдир. Шунингдек, бошқа давлатлардан келган ишчилар ҳам ўз юртларига қайтиб кетишмоқда.

Аммо “РосБизКонсалтинг” номли ширкат ғайриоддий текширув натижаларини эълон қилди: Россиядан чиқиб кетаётган Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон фуқароларининг ўрнига Украина, Қозоғистон, Хитой ва Беларусь фуқаролари кириб келмоқда.

Маълумки, Ўзбестондек давлатнинг бюджети ўзбек мардикорларнингчет элдан уйларига юбораётган пули билан оёқда турарди. Юборилаётган пул камайса, бюджетимиз ҳам чўкади. Ислом Карим бечоранинг кечаги инаугурация маросимидаги ачинарли ҳоли фақат унинг касаллигидан эмас, “келажаги буюк Ўбекистоннинг” бюджети ўлаётганидандир. Путин ўзининг бечора вассали Ислом Каримга бу масалада ёрдам ҳам беролмайди, чунки, ўзининг ҳам аҳволи ёмон.