05 April 2015
22:02 - Насронийларнинг католик ва протестант оқимлари бугун Пасхани нишонладилар

Пасха чормих қилиб ўлдирилган Исо пайғамбарнинг қайтадан тирилиб, Яратганнинг олдига учиб кетган куни сифатида нишонланади. Провослав оқими, руслар ҳам шу оқим ичида, бу йил Пасхани 12 апрелда нишонлайди.

Пасхани қачон ва қандай нишонлаш масаласи ҳар доим турли оқимлар ичида турлича тушунилган ва доимий жанжал ҳамда қарама-қаршиликларга сабаб бўлган. Турли календарлар бўйича ҳам Пасха турли кунларга тўғри келади. Ҳозир кўпчлик тарафидан тан олинган Григориан календари бўйича ҳам Пасха ҳар йил бошқа кунларда нишонланади.

Нима бўлганда ҳам, бугун Пасхани нишонлаётганларни байрамлари билан табриклаймиз. Исо пайғамбар мусулмонлар тарафидан ҳам тан олинган Олллоҳнинг пайғамбари эканлигини ҳам эслатиб ўтишдан фойда бор.