05 April 2015
02:21 - Русларнинг Ил-62 учоғи уруш ичидаги Ямандан 160 кишини Москвага олиб келди, уларнинг ичида ўзбеклар ҳам бор
“Новости” агентлигининг хабарига кўра, бугун ярим кечаси охирги кунларда русларнинг тўртинчи учоғи Ямандан Россия ва бошқа мамлакатларнинг сони тахмина 160 атрофид бўлган фуқароларини олиб келди. Уларнинг ичида 23 нафар ёш бола борлиги алоҳида урғуланади. Яманда давом этаётган фуқаролар урушидан қутгарилганлар ичида Россиядан ташқари Украина, Яман, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Куба ва Ироқ фуқаролари бор.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 47 нафар ҳамюртимиз русларнинг аввалги учоқларида Ямандан Москвага олиб келинганди.

Учоқда келганларнинг айтишича, Яманда яна мингдан ортиқ киши у ердан кетиш учун навбатини кутиб турибди. Гап МДҲ фуқаролари ҳақида кетаётганига шубҳа йўқ. У ерда тахминан 3 минг Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳам хабарлариимизда айтилган эди