03 April 2015
16:39 - Бугун яҳудийларнинг Пейсах байрами бошланди

Аслида бу яҳудийларнинг дини иудаизмнинг бош байрами бўлиб, уларнинг Мисрдаги қулликдан чиқиш кунларига бағишланган тантаналардир. Кўп тилларда иудаизм ва яҳудий сўзлари битта маънода ишлатилади, ўзбекчада ҳам.

Байрам яҳудийлар календаридаги Нисон ойининнг 14 куни бошланиб, Исроилда 7 кун давом этади. Бу календарь ҳозир кўпчлик ишлатадагин Григориан календардан фарқли бўлгани сабабли, Пейсах Григориан календари бўйича турли вақтларда нишонланади. Бу йил – кечқурун 3-чидан кечқурун 10-чи апрелгача. Байрамнинг 1-чи ва охирги кунлари яҳудийлар ишламайдилар. Байрам давомида нон ёки ҳар қандай ачитилган дон қўшилиб тайёрланган овқат ейиш мумкин эмас.

Байрамнинг охирги куни яҳудийлар қурбонликка келтирилган қўзичоқ (яҳудийча – корбан пейсах) гўштини ейдилар. Ачитқисиз тайёрланиб пиширилган нон – маца ейиш ҳам байрамнинг сифатларидан биридир.

Яҳудийларни байрамлари билан табриклаймиз.