29 March 2015
01:24 - Қизиқ: Европанинг футбол бўйича чемпионатида Қозоғистон ҳам иштирок этмоқда

Келаси йил ёз ойларида Францияда бўладиган ЕВРО-2016 футбол чемпионатининг саралама ўйинлари шу кунларда давом этмоқда. Кеча 6 мамлакат термасидан иборат бўлган А груҳига кирувчи Қозоғистон ва Исландия жамоалари Остонда учрашув ўтказдилар. Исландия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 5 ўйинда 12 очко билан 2-чи ўринга чиқди. 13 очкого эга бўлган Чехия биринчи ўринда. Қозоғистон 1 очко билан охирги ўринда. Бу гуруҳда яна Нидерландия, Туркия ва Латвия термалари бор.

Кўриниб турибдики, Қозоғистон саралама босқичидан юқорига чиқолмайди. Аммо, бу мамлакат терма жамоасининг Европа чемпионатида иштирок этаётгани қизиқдир. Балки, расмиятчилик нуқтаи назарида тўғридир, чунки, Европа ва Осиё қитъаларининг чегараси Урал дарёсидан ўтади. Қозоғистоннинг эса, Урал дарёсининг ғарбида, яъни Европада ҳам ерлари бор.

Қолаверса, Туркия ҳам шундай. Асосий қисми Осиёда, аммо Босфор кўрфазининг ғарбида ҳам Туркиянинг ерлари бор. Шу сабабли, Туркия НАТО аъзоси, Европа Иттифоқига кириш учун 50 йилдан бери ҳаракат қилади.

Яқинда, Қозоғистон ҳам ЕИга кириш ҳаракатига тушса ҳайрон бўлмаслигимиз керак, шекилли.