26 January 2015
19:12 - БМТ: бу йил Ўзбекистон иқтисодиёти 7 фоизга ўсади
Бу каби тишсиз, тайинсиз ташкилотларнинг мамлакатимизга нисбатан прогонозлари оптимистлиги кўнгилни кўтаради, аммо “ҳолва деган билан оғиз чучимайди”да, дейди мухбиримиз. БМТга кўра, Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулоти ҳажми 2015 йили 7 фоизга ўсармиш. Бу ҳақда ташкилотнинг “2015 йил учун жаҳондаги иқтисодий вазият ва истиқболлар” ҳисоботида айтилади. Бу рақам Ислом Карим айтаётган рақамга жуда яқин, тўғрироғи, бир фоизга кам.

БМТ ҳисоботига асосан 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Айни пайтда, БМТ экспертларига кўра, 2014 йили Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши 7,5 фоизни ташкил қилган. Бироқ Ўзбекистонда иқтисодиёт шу ўсишда давом этиб, Қозоғистонда ҳар қандай ривожланиш тўхтаса ҳам тақдирда ҳам биргина Қозоғистонга етиш учун бир неча ўн йил керак бўлади.