26 January 2015
17:12 - Мухолифатчиликка даъво қилаётган масхарабозлар Интернет-Ўзбекистонда виртуал сайлов кампанияси бошлашибди

Ўзбекистонда президент сайловлари номи остида навбатдаги масхарабозлик ўйини ўйналаётганини ҳамма тушунади. Чет элга келволиб, мухолифатчиликка даъво қилаётган баъзи гуруҳлар бу масхарбозликка масхарабозлик руҳида жавоб беришларини кутиш керак эди. Шундай бўлибди ҳам.

Баъзи Интернет нашрлардан маълум бўлишича, бу масхарабозлар президентликка иккита номзод ҳам кўрсатишибди. Булар – 2001-2005 йиллари “Бирлик” қайтадан оёққа туриб, катта кучга эга бўла бошлаган йиллари ва кейинчлик унинг орқасидан урушга жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб юрган ҳаромийлар - Санжар Умар ҳамда Баҳодир Чори эмиш. Иккаласи ҳам АҚШда яшайди, Ўзбекистон ичида битта ҳам тарафдори йўқ.

Улар Виртуал Сайлов Комиссияси ҳам тузишибди ва енг шимариб ишлашаётган эмиш. Фақат иш нимадан иборат эканлиги номаълум.

“Ҳаракат” Агентлиги бу каби масхарабозлар бир вақтлар Миллий Нажот Комитети, Серқуёш Ўзбекистон, “Бирдамлик” ҳаракати, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сингари “номи улуғ – супраси қуруқ” ташкилотлар, тўғрироғи, тўгараклар тузишганда, улар тезда ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишларини башорат қилганди ва айнан шундай бўлганди.

Уларнинг ҳозирги аҳмоқона иши ҳам шундай тугайди.