26 January 2015
12:32 - Лондон аҳолисининг ярми 2031 йилгача чет элликлар, АҚШ аҳолиснинг ярми 50 йилдан кейин лотин америкаликлар бўлади. Қанчаси мусулмон?

Инглизларнинг The Times нашрида берилган қисқа хабарда айтилишича, Лондон аҳолиси 2031 йилда 10 миллионга чиқади ва аҳолининг ярми, яъни 5 миллиони муҳожирлар ва муҳожирларнинг авлодларидан иборат бўлади. Муҳожирларнинг сони 1971 йилга нисбатан 2 баравар ортибди, бу йил эса рекорд сонда муҳожирлар келиши кутилмоқда экан.

“Ҳаракат”нинг АҚШдаги расмий газеталарга асосланиб, аввалроқ тарқатган хабарларидан маълумки, 2050-2060 йилларгача АҚШ аҳолисининг ярми лотин америкаликлардан, яъни испан тиллилардан иборат бўлади.

Яъни, бу иккита мисол ҳам кўрсатмоқдаки, дунё аҳолиснинг сони, турли миллат ва этник гуруҳларнинг мамлакатлар бўйича тақсимланишида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Булар билан боғлиқ катта сиёсий муаммолар чиқиши ҳам муқаррар.

Лондон ва АҚШ аҳолисининг таркибини кўрсатувчи манбаларда мусулмонларнинг сони қанча бўлиши айтилмайди. Аммо, ҳеч шубҳасиз, мусулмонларнинг сони кескин ортади. Муаммоларнинг кўпи айнан шу билан боғлиқ бўлишига шубҳа йўқ.

Қуръоннинг ҳозир қўлланилаётган хато тафсирига кўра, ҳар бир мусулмон ўзи яшаётган давлат исломий бўлиши, шариат қонунлари бўйича яшаши учун курашиши керак. Мусулмон бўлмаганлар бу нормаларни қабул қилишлари мумкинлигини кўрсатувчи ҳач қандай тенденциялар кўринмаяпти. Демак, охир-оқибатда ҳозирги исломий терроризм оммалашади ва мусулмонларнинг мағлубияти билан тугайдиган уруш бўлади.

Буларнинг олдини олишнинг ягона йўли – Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини, яъни сиёсатга аралашмаслик принципини қабул қилиши ва шариат қонунлари билан яшашдек утопик нормадан воз кечишидир.

The Times нашрининг сайтидан олинган расмда Лондон аҳолисининг сони қоратанлилар ҳисобига кўпайишига имо қилинаётгани ҳам шубҳасиз.