25 January 2015
19:05 - Масхарабозликми ёки шармандалик: Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Charliу Hebdo газетасини эслаб қолибди
Парижда Муҳаммад пайғамбарни ҳажвия қилувчи расмлар чиқарган Charliу Hebdo газетасига террористик ҳужумлардан кейин, Ислом дунёсининг диққат маркази шу газетада бўлиб қолди. Ваҳолангки, бу газета пайғамабримизни йиллардан бери хажвия қилиб келарди. Ҳатто “Ҳаракат” Агентлиги бу ҳақда камида 2 марта хабар берган. “Ҳаракат”ниннг фикрича, энг яхшиси, бундай воқеаларга ортиқча эътибор бермасликдир.

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси 17 кундан бери жим қолдими, балки, у ҳам “Ҳаракат” билан ҳамфикр бўлгандир, деган фикр пайдо бўлиши табиий эди. Аммо, реаллик бошқача экан.

23 январь, ҳамма масжидларда жума намози олдидан ваъзхонлик қилган муллалар Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Charliу Hebdo газетаси Муҳаммад пайғамбарни ҳажвия қилувчи расмлар эълон қилганини қораловчи баёнот тарқатганини билдиридилар. Хўш, улар 17 кун нимани кутдилар? Табиий, юқоридан буйруқ келишини кутдилар. Юқори улар учун Оллоҳ эмас, Ислом Карим эканлигини аҳмоқ ҳам билади.

Қолаверса, бир мусулмон давлатининг Ислом исмли президенти бирон марта масжидга бормагани, бирон марта намоз қилмагани - Муҳаммад пайғамбарга нисбатан энг ёмон муносабатдир, ҳақоратдир. Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси масхарабозлик ҳужраси бўлмаса эди, авваламбор Ислом Каримни танқид қилиши керак. Унга ким қўйибди, қандайдир бир газета билан шуғулланишни?

Расмда – Ислом динига эмас, Президент Ислом Каримга хизмат қиладиган, унинг буйруғисиз исми-шарифидаги кофирларнинг “-ов” қўшимчасини ҳам олиб ташлашдан қўрқадиган масхарабоз муфтий Усмонхон Алимов.