25 January 2015
16:26 - Ўзбек тилининг келажаги: У форслашиши эмас, кўпроқ ғарблашиши лозим
Аслида, ҳеч бир миллат ўз тили бошқа тил таъсири остида қолишини истамайди, аммо ҳаёт ва реаллик ҳар доим ҳам истакларга тўғри келавермайди. Мана, ҳозирги “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобига назар ташлайлик, ва биринчи жилднинг тўғри келган варағини очайлик. Масалан 438-439 саҳифалар: бу ердаги 27 сўздан 1 таси русча, 1 таси немисча, 4 таси французча, 6 таси арабча, 7 таси лотинча сўзлар ёки ўшалар асосида ўзбекчалаштирилган сўзлардан иборат. Мутлақо тасодифан бу саҳифада форсча сўзлар чиқмади, аслида форс ёки форсчадан олиб ўзбекчалаштирилган сўзлар бизда жуда кўп.

Ҳозир ўзбек тилчилигида руслар орқали Европа тилларидан олинган сўзларни форслаштириш сиёсати олиб борилаётганини кўзи кўр ҳам кўриб турибди. Бу - Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида тожиклар режими ҳукмронлик қилаётганининг яна битта кўрсатгичи, холос.

Биринчидан, бу сиёсат ўзгартирилиши керак. Ғарбча сўзларни форслаштириш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Масалан, аввал колхоз, яъни “коллектив хўжалик” дейилард. Энди уни “жамоа хўжалиги” дейишимиз билан шохимиз чиқдими?

Иккинчидан, ҳозирги глобаллашув даврида, миллат сифатини ҳам йўқотиб бораётган ўзбеклар жаҳонга янги сўзлар киритиш кучлари йўқ, демак, энг камида яқин йилларда, асосан, янги тиллардан олинган сўзларни ўзлаштиришга маҳкум эканлигимизни тан олиш керак.

Бундан ҳам қўрқиш керакмас, бунинг устига, бу жараёнларни тўхтатиб бўлмайди. Масaлан рус газеталаридан тасодифан олинган битта мақолада Ғарбдан келган қуйидаги янги сўзларни топдик: презентация – тақдим этиш, драйвер – бир нарса устидан бошқарувни қўлга олиш, диверсификация – турлилаштириш, лузер – мағлуб бўлиш ва ҳоказолар.

Хуллас, демоқчимизки, ўзбек тилини форчалаштириш билан шуғулланаётган ўзбек тилчилари бу сиёсатни ўзгартиришлари, тилимизнинг келажагини кенгроқ кўра билишлари керак.

Жойи келгани учун айтиш лозимки, лотин алифбосига асосланган янги ўзбек алифбосининг ҳам келажаги йўқ. Келажакда ҳамма турк халқлари ҳозирги Туркия алифбосини, балки, баъзи арзимаган ўзгаришлар билан қабул қиладилар. Бор нарса турганда янги сунъийсини ихтиро қилиш аҳмоқликдир.