25 January 2015
08:04 - Хамир учидан патир: Словакия Бош-вазири Европани исломлаштиришга қарши эканлигини айтди. Буёғи нима бўлади? Абдураҳим Пўлат айтаётгандекми?
ТАСС агентлиги хабар қилишича, Словакиянинг Бош вазири Робер Фицо мусулмонларнинг Европага оммавий миграциясига қарши. У шундай дебди: “Словакияда католик черковлари ҳукмронлик қилади Шу сабабли, 300-400 минг мусулмон бу ерга келиб мачитлар қуриши ва давлатимизнинг табиатни ўзгартиришини қабул қилолмаймиз. Биз номус-андишали одамларга қарши эмасмиз. Улар бизнинг юртимизга келиб, маълум шартлар остида фуқаролик олишлари, ишлашлари мумкин. Бироқ, улар давлатимизнинг характери, маданияти ва қадриятларини ўзгартиришга ҳақлари йўқ.”

Аҳолиси 5 миллиондан бироз кўпроқ бўлган Словакиянинг Европада катта роли йўқ. Аммо, “хамир учидан патир” деганларидек, айниқса, Париждаги исломий террористик ҳужумлардан кейин , Робер Фицо ва у кабиларнинг фикрлари кенг тарқалишини кутиш керак.

Мусулмонлар Европага иш ва нон қидириб келмоқдалар. Ислом ўлкалари, Форс қўлтиғидаги нефтга бой мамлакатларидан ташқари, ўта аянчли аҳволда. У мамлакатлардаги аҳолининг кўпчилиги Шимолий Америка ва Ғарбий Европага қолиб қолиш орзуси билан яшамоқда. Бу орзуни амалга ошириш учун насронийликни қабул қилишга ҳам ҳозирлар.

Шундай экан, Ислом уламолари нима учун мусулмон дунёси бундай қолоқ аҳволда эканлигини ўйлашлари лозим. Ўйлашга бошласалар, “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлат ҳақ эканлигини, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши лозимлигини тушуниб етадилар. Авс ҳолда, Ислом динининг келажаги йўқ.