25 January 2015
06:25 - Дунё лидерлари Эр-Риёдда да йиғилишмоқда, Обама Тож Махални кўргани бормайди

Жума куни оламдан ўтган Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ас-Сауд ислом одатларига кўра ўша куниёқ дафн этилди. Ваҳобийлар ўта камтаринликни тарғибот қилишади. Шу сабабли ва оммавий зиёратчилар оқими яратмаслик учун бўлса керак, қиролни исмсиз қабрга кўмишибди.

Аммо, зиёратчилар оқими мусулмон дуёнёсининг ташқарисидан ҳам бўлаётгани қизиқ. Кечадан бери қиролнинг ўлимига бағишланган маросимларда қаташиш ва баҳона билан янги қирол, аввалгисининг укаси Салмон ибн Абдул-Азиз Ас-Сауд билан кўришиб олиш учун дунё давлатларининг лидерлари Саудига келабошладилар. Баъзилари кеча келди, баъзилар бугун келади. Улар ичида Франция президенти, Россия ва Буюбритания бош вазирлари бор. Бу ерга кеча пешин соатларида Украина Президенти Петр Порошенко ҳам келишга улгурганди, аммо, руспараст исёнчиларнинг Мариуполга ҳужуми туфайли у дарҳол орқага қайтди.

АҚШ Президенти Барак Обама шу кунларда Ҳиндистонга расмий ташриф билан бориши аввалдан маълум эди. У ўз раифиқаси Мишел Обама билан Деҳлидан 20 километрча узоқда бўлган машҳур Тож Махални ҳам бориб кўрмоқчи эканлиги ҳам айтилганди. Ҳозир Оқ Уйга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Обама Ҳиндистонга сафарини қиқартирибди, Тож Махални кўргани бормайди, аммо, 27 январда Саудияга келиб, янги қирол билан учрашади.

Мусулмон подшоҳининг ўлими муносабати ўтказиладиган маросимларда қатнашиш учун келаётган Ғарб лидерлари оқим уюштириши биринчи марта бўлаётгани йўқ. Масалан, 1999 йили Иордания подшоҳи Ҳусайин ибн Талол ўлганда, бутун дунё лидерлари у ерга етиб келишганди. Касалхонада ётган Россия Президенти Борис Ельцин бир неча соатга бўлса ҳам Оммонга келиб кетган. Қизиқ эмасми?