18 December 2014
22:41 - Ислом Карим Сурхондарё ҳокимнинг истеъфосини расмийлаштирди, янгисини тайинлашга журъат этмади
Шу 21 ноябрдаги хабарларимизда Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Сурхондарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Тожимурод Мамараимов вақтинча тайинлангани ҳақида хабар бергандик. Президент Ислом Каримнинг бугун матбуотда эълон қилинган фармонидан Жўраевнинг ҳақиқатан ҳам лавозимидан четлатилгани маълум бўлди.

Эшдавлат Жўраев 2013 йилнинг 19 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Бош прокуратурасида бошқарма бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган Жўраевнинг ҳозирда Тошкентда экани, у пойтахтдаги “Чинобод” сиҳатгоҳида даволанаётгани маълум бўлди.

Вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи Тожимурод Мамараимов ҳақиқий ҳоким қилингани ҳақида ҳали ҳеч қандай хабар йўқ. Россиядаги воқеалар туфайли эртанги кунига ишонмай қолган Лубянканинг одами Ислом Карим ҳатто кадрлар масаласида ҳам нима қилишини ҳам билмай қолган бўлса ажаб эмас.