18 December 2014
06:10 - Ўзбекистонда биржа борми? Нега бўлмасин, инидан чиқмайдиган Президент бор, қўғирчоқсифат Олий Мажлис борку!
Табиий, гап фондлар биржаси ҳақида кетмоқда. Замоновий давлатларни асосан қимматли қоғозлар, яъни анциялар сотадиган биржаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Бизда Президент масхарабоз, парламент масхарабоз, биржа ҳам ўшанақа. Ўзбекистонда товар хомашё биржаси бор. Олой бозоридан фарқи бўлмаган жой. Бу ерда каттароқ ширкатлар ўз молларини сотишади, валюта ҳам сотилади.

Акцияларчи? Қанақа акциялар? Акциялар бозори, тўғрироғи, фондлар бозори – бозор иқтисоди қонунлари бўйича яшаётган компанияларнинг акцияларини сотиши керак. Аммо, бундай компаниялар бизда борми ўзи? Давлат ўзига тегишли корхоналарга акциядорлик жамиятлари деб ёлғондакам ном бериб қўйган. Улар, аслида, давлат корхоналари, ҳеч қандай бозор иқтисодига алоқалари ҳам йўқ.

Бизда катта бойлар йўқ, демак, катта хусусий компаниялар йўқ, акциялар йўқ, акциялар биржасига ҳожат ҳам йўқ. Дунё биржалари дақиқа-дақиқа бўлаётган жараёнлар ҳақида маълумот беришади.

Ўзбекистон товар хомашё биржаси эса, ўз иши ҳақида охирги хабарни 3 декабрда тарқатибди. Нима эмиш, сўнги икки ҳафта давомида ЎзРТХБда тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ҳафталик рекорд кўрсаткичлари янгиланибди, хусусан, 24 ноябрдан 30 ноябргача бўлган давр мобайнида тузилган битимларнинг ҳажми 215,5 млрд сўмдан 216,9 млрд сўмгача ошибди.

Мана, Ўзбекистоннинг 21 асрдаги аҳволи. Давлат ўлмоқда, миллат ўлиб бўлди. Фондлар бозори қурилган ҳам эмас. Демак, ўлмайди. Худога шукр, бизда ўлмайдиган нарсалар ҳам бор эканку!

Бизда давлат ўлади, миллат ўлади. Бошқалардан фарқимиз шу. Аммо, ўзбек халқининг бунақа майда-чуйда нарсалар билан иши йўқ. Бизга ош ейиш, ош бериш ва туалетга бориш бўлса, шунинг ўзи етарли. Пул топиш керак бўлса, қозоқларга бориб мардикорчилик қилаверамиз.