18 December 2014
03:31 - Ниҳоят АҚШ ҳам “Бирлик”нинг таклифини қабул қилди, Куба билан алоқаларни тиклади

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, АҚШ Президенти Барак Обама АҚШ 50 йилдан аввал Куба билан узилган дипломатик алоқаларни тиклашга қарор қилганини билдирди. Маълум бўлишича, Барак Обама ва Куба Президенти Раул Кастро 18 ойдан бери Рим Папаси воситачилигида музокралар олиб боришаётган экан. Ниҳоят Куба тарафи 5 йилдан бери Кубада қамоқда ётган АҚШ фуқаросини озод қилишга рози бўлибди. Обама ва Кастро бу ҳақда телефонда гаплашишибди. Яқинда икки мамлакатнинг элчиликлари иш бошлайдиган бўлибди.

Обама бу хусусда ТВ орқали ўз халқига мурожаат қилдди ва Кубага қарши киритилган санкцияларининг самараси бўлмаганини тан олди.

Аслида, бу воқеаларнинг орқасида кенг жамоатчлик билмайдиган воқеалар бор. Гап шундаки, “Бирлик” Партияси 2006 йил 6 ноябрь куни Европа Иттифоқига махсус баёнот билан мурожжат қилиб, Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонга қарши киритилган санкциялар ва Ўзбекистонни Ғарбдан изоляция қилиш сиёсати натижа бермаётганини билдириб, бундай санкциялар самарасиз бўлишини Куба мисолида ҳам кўриш мумкинлигини уруғулаганди. Бунинг ўрнига, дейилади “Бирлик” Партиясининг баёнотида, Ўзбекистонни демократик дунё қучоқоғига олиш ва шу йўл билан Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг ривожланишига ёрдам бериш мумкин.

Ўша пайтда ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича Бош комиссари Хавьер Солананинг маслаҳатчиси “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга жавоб ёзиб, баёнот учун миннатдорчилик билдирган ва бу масалада ҳамфикр эканликларини урғулаганди.

2012 йили АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга мактуб йўллаган Абдураҳим Пўлат ўз мактубига юқорида тилга олинган “Бирлик” Партияси баёнотини ҳам илова қилган ва Куба масаласида шу йўналишда иш олиб бориш самаралироқ бўлишини таъкидлаганди.

Ҳеч шубҳа йўқки, АҚШ сиёсатчилари айнан “Бирлик” таклиф қилган йўлни танладилар ва Куба билан алоқаларни тиклаш қарорини олдилар. Кубани демократик дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уни демократик дунёга интеграция қилиш, Кубада демократик жараёнларни риволантириш учун фойдалироқ бўлади.