18 December 2014
01:26 - Туркия Президенти Жалолиддин Румийнинг ўлим куни ҳам Фатхулла Гуленга тош отиш билан машғул бўлди
Кеча машҳур шоир, мутафаккир, Ислом дунёсини бирлаштириш ўрнига Ислом ичида янги тариқат тузиб, унга лидерлик қилган Жалолиддин Румийнинг ўлим куни эди.

Ҳозирги календарь бўйича 1207 йилнинг 30 июлида Балхда туғилиб, 1273 йил 17 декабрь куни Туркиянинг Кўния шаҳрида оламдан ўтган Жалолиддин Румийнинг онаси хоразмшохларнинг оиласидан бўлиб, Муҳаммад пайғамбарнинг авлодларидан, яъни сайидлардан ҳисобланади. Жалолиддин Румий ёшлик йилларидаёқ отаси билан у пайтда Селжуқлар империяси таркибида бўлган ҳозирги Туркиядаги Кўния шаҳрига кўчиб келади, кейинчалик отасининг ўрнига ўтиб, шу ердаги мадрасалардан бирига раҳбарлик қилади. Унинг мақбараси Кўниядадаир.

Аммо, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Жалолиддининг ўлим куни муносабати билан ўтказиладиган анъанавий Шаби Аруз маросимида катта нутқ сўзлаб, Жалолиддини Румийни эслашдан ҳам кўпроқ, ҳозир ўзининг рақиби деб ҳисоблайдиган Фатхулла Гуленга ташланиш билан машғул бўлгани қизиқ эди. Қизиқ ҳам эмас, ножиддийлик десак бўлаверади.

Аслида, Туркия Президенти шундай улуғ инсонлар етиштирган Ислом дунёси ҳозирги ғариб аҳволда эканлигини эслаб, бу ғарибликдан чиқиш учун нималар қилиш кераклигини гапирса эди, Жалолиддин Румийнинг руҳи ҳам шод бўларди.