17 December 2014
15:44 - Покистонда ўлим жазосига мараторий бекор қилинди
Жаҳон ахборот воситалари Покистон Бош вазири Наваз Шариф ўлим жазосига мараторийни бекор қилганини хабар қилдилар. Сабаб сифатида Пешавердаги террористик акт натижасида 150 га яқин одамнинг ўлгани кўрсатилмоқда.

Хабарларда Покистонда олий жазога қачон мараторий киритилгани, Бош вазирнинг уни бекор қилишга ҳаққи бор-йўқлиги айтилмайди. Аслида, бундай нарсалар учун парламентнинг қарори керак.