16 December 2014
20:19 - Янги йилда мобиль алоқа операторлари хизмат нархларини оширади
Келаётган йилнинг 1 янвридан ўзбекистонликларни яна бир нохуш хбар кутмоқда. Мобиль операторлари абонентлар учун хизмат нархларини оширишга мажбур. Чунки Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мобиль алоқаси компаниялари учун тўлов бадалларини оширди. Энди уяли алоқа ширкатлари фойдаланаётган ҳар бир мижоз учун ойига ҳукуматга 750 сўм тўлайди.

Мазкур маблағнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилса, 10 фоизи Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси ҳисоб-рақамига сармоя дастурларини молиялаштириш учун келиб тушади. Бюджет тушумларини оширишнинг қароқчиликдан бошқа йўлини топа олмаётган ҳукуматнинг зуғуми яна халқнинг гарданига келиб тушади. Сабр косасининг таги тешик бўлган ўзбекистонликлар эса ҳукумат шаънига мадҳия айтишдан чарчамайди. Оддий формула: камбағаллик мутъеликка, мутъелик эса қулликка элтади!