16 December 2014
17:06 - Президент Ислом Карим миссияси битаётган АҚШ элчисини қабул қилди
Кеча Ўзбекистон президенти Ислом Карим Оқсаройда АҚШнинг мамлакатимиздаги миссияси битаётган элчиси Жорж Кролни қабул қилди. Президент мaтбуот хизмaтининг мaълум қилишичa, учрaшув чоғидa Ислом Карим элчининг Ўзбекистон вa АҚШ ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, мaмлaкaтлaр ўртaсидaги муносабатлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда изчил ривожланаётганини таъкидлаган.

Ислом Карим Ўзбекистонни АҚШга бирмунча яқинлаштирган, сиёсий интеграцияларда муҳим роль ўйнаган АҚШ дипломатининг фаолияти давомида муҳим сиёсий воқеалар, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги самарали ўзгаришлар гувоҳи бўлганини айтган. 2011 йилдaн бери АҚШнинг мамлактимиздаги элчиси бўлиб келган Крол янги йилдан ҳозирда Қирғизистондa элчилик қилaётгaн Памела Спратленга ўрнини бўшатиб беради ва ўз фаолиятини Остонада давом эттиради.