27 November 2014
21:49 - Ислом Карим Миллий театр артистларини мукофотлади, сиёсий саҳнадагиларини қачон мукофотлайди?

Бугун, 27 ноябрда Ўзбекистон президенти Ислом Карим Ўзбек миллий академик драма театрининг 100 йиллиги муносабати билан театрнинг тўққиз нафар ходимини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Фармонга кўра, театр актёри Асадилло Набиев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони, актриса Тўти Юсупова «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, актриса Дилдорхон Икромова ва актёр Фатхулла Масъудов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Театр актёри Абдураим Абдуваҳобов, театр рассомлари Бобониёз Қурбонов ва Светлана Цой эса «Дўстлик» ордени билан, театр актёри Миролим Қиличов ва театр ёритиш бўлими бошлиғи Маҳмуд Орипжонов «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Миллий деб аталадиган бу театрнинг артистлари Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимига ўзбекларнинг миллий ҳис-туёғу ва миллий ғурурини ўлдиришда енг шимариб хизмат қилдилар. Улар шу хизматлари учун тақдирланганлари шубҳасиз.

Айни пайтда, мамлакатда сайлов деб аталган масхарабозлик спектакли кетмоқда, унинг ниҳоясида Ислом Карим ўзи раҳбарлик қилаётган сиёсий театр актёрларини ҳам тақдирласа керак, дейди мухбиримиз.