27 November 2014
06:18 - 30 йил ҳаммоллик қилган бир турк ширкат қурди, ширкатнинг оти – Ҳаммолўғли. Ўбекларга дарс бўладиган воқеами?

Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасининг хабарига кўра, Ироқ билан чегарадош Слопи вилоятининг маркази Силопи шаҳрида 30 йилдан бери ҳаммоллик қилиб кун кечирган Аҳмат Юсуфўғли 50 киши ишлайдиган бир ширкат қуриб, унга “Ҳаммолўғли” деб ном берибди.

Аҳмет ёшлигидан мактабда ўқишни яхши кўрар экан, аммо оиласи камбағал бўлгани учун 11 ёшида ўқишни ташлаб, ҳаммолик қилишга бошлаган. У ўз ҳаётини шундай тарифлайди: “Ўша атрофида сони оз бўлган ҳаммоллардан бири эдим. Ҳаммоллик оғир ишдир. Баъзида бир неча километрга елкамда юк таширдим. Оиламни елкамда юк ташиб боқдим. Ҳозир ўзим қурган ширкатга “Ҳаммолўғли” деб ном берганим билан мағрурланаман”.

Аҳмад Юсуфўғли ҳаммоликни ташлагандан кейин, бозорда сабзавот ва мева сотиш билан ҳам шуғулланибди, мана ниҳоят ўз ширкатини қурибди. Аммо, у анча ёшга бориб қолгани сабабли, ширкат ишларини ўғли Мурот Юсуфўғли олиб бормоқда. “Отам билан ғурурланаман. Атрофдагилар бизни “ҳаммолўғли” деб айтишарди. Мен бундан уялмайман”, дебди Аҳмад Юсуфўғли.

Ҳозир мардикорлар миллатига айланаётган ўзбеклар ҳам вақти келиб, мардикорликдан топган пулларига ширкатлар қуриб, дунёни лол қолдиришар, дейди мухбиримиз. Зора шундай бўлса.