26 November 2014
22:36 - Тиниб-тинчимас Нурсултон Назарбой энди Остонага Франция президентини таклиф қилибди
Қозоғистон ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Франция Президенти Франсуа Олланд 5-6 декабрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Икки президент 2012 йили Нурсултон Назарбойнинг Францияга ташрифи пайтидаги келишувлар қандай бажарилаётгани ва келажакда икки тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишмоқчи.

Ўзбекистон Президенти инидан чиқмасдан,ҳар замонда бўладиган халқаро учрашувларни ҳисобга олмасак, яккамоховга айланиб ўтирар экан, Остона жаҳоннинг сиёсий марказларидан бирига, Нурсултон Назарбой эса, жаҳон миқёсида рол ўйнайдиган фаол сиёсатчига айланиб бормоқда.