31 October 2014
17:11 - Туркияда кўмир конида сув ичида қолган 18 кишидан хабар йўқ, аммо ер юзидаги автоҳалокатда 17 киши ўлди. Ҳамма нарса Оллоҳданми?

28 октябрда Туркиянинг Kaраман вилояти Эрменеки туманида бир кўмир конини сув босиб, 18 киши конда қолиб кетгани ва катта эҳтимоллик билан улар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётгани сабабли, 29 октябрда Туркияда Жумҳурият Байрами камтаринлик билан нишонланганини хабар қилгандик. Ҳалигача сув остида қолганлар нима бўлгани номаълум.

Аммо, бугун Испарта вилоятида ишчиларни ташиётган автобус ағдарилиши туфайли 17 киши ҳалок бўлиб, 30 киши ярадор бўлгани ҳақида хабар келди. Маълум бўлишича, 27 кишига мўлжалланган автобус 45 кишини олиб кетаётган экан. Бундан ташқари, одам ташишга мўлжалланган автобусда 1,2 тонни юк ҳам бор экан.

Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчилар партиясининг лидерлари ҳамма муваффақиятларини Оллоҳдан деб тўхтамасдан такрорларши яхши кўришади. Қизиқ, 18 кишининг св остида, 17 кишининг автобус остида қолиши ҳам, уларга кўра, Оллоҳданми?