22 September 2014
01:20 - Москва ва бошқа шаҳарларда ўтказилган “Тинчлик марши” Путин режимига қарши намойишга айланди. Ўзбеклар қаерда?

Кеча Москвада ва Россиянинг ўнлаб шаҳарларида маҳаллий ҳокимиятларнинг рухсати билан “Тинчлик маршлари” ўтказилди. Намойтшчларнинг мақсади – Украинадаги қарама-қаршиликни тинч йўллар билан ҳал қилишга чақириш эди. Аммо, Россия ахборот воситалари ҳам бу намойишлар кўпроқ Путин режимининг агрессив сиёсатига қарши чиқишга айланиб кетганини айтмоқдалар. Аслида, ташкилотчиларнинг асл мақсади айнан шундай эди.

Москва Ички ишлар бошқармаси бу шаҳардаги маршга 5 минг одам келганини билдирди. Ташкилотчилардан бири, Россия бирлашган демократларининг лидерларидан Борис Немцов 100 мингдан кўпроқ одам намойишчилар сафига қўшилиш ниятида бўлганини гапирса, мустақил журналистлар бир неча ўнг минг киши йиғилганини айтишмоқда.

Россиядаги мавжуд сиёсий вазиятдан келиб чиқилса, Москвада кучли намойиш бўлганини тан олиш керак, дейди мухбиримиз.

Намойишчилар “Нет войне!” деб ҳайқириш билан чегараланмасдан, “Долой власть чекистов”, “Россия без Путина”, “Россия, Украина – дружба, а не война” каби шиорларни ашула қилиб айтдилар. “Руки прочь от Украины” шиори ҳам кўтарилди.

Бу каби намойишлардан ўзбеклар ҳам четда қолмасликлари керак эди, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Балки, Москвадаги маршга ўша ерда яшайдиган ўзбеклар қатнашгандир, аммо бундай намойишларни Ўзбекистонда ҳам ўтказиш анъанасини тиклашимиз лозим. Тўғри, Салой Мадамин каби сотқин-ҳаромийлар дарҳол “митинг қилиш – кўча чангитиш” деб бунга қарши чиқишади, аммо у кабиларни ўз жойига ўтқазиб қўйиш ҳам бизнинг вазифамиздир.