16 September 2014
22:46 - Хўжайлида коллеж ўқувчисининг мурдаси топилди
“Озодлик” радиоси маҳллий манбаларга таяниб хабар беришича, бедарак йўқолган Хўжайли Педагогика коллежи талабасининг жасади туманнинг Кумбуз овулидаги пахта даласидан топилган. Исми ошкор қилинмаётган 17 яшар талаба қиз аввал зўрланган, кейин эса пичоқланган.

Қорақолпоғистоннинг Хўжайли тумани Сариқ Жунгул қишлоғида яшаган талаба қизнинг ўлдирилиши юзасидан туман прокуратураси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш сингари қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Маҳаллий йигитлардан бири жиноятни содир этганликда гумонланиб, ҳибсга олинган.