16 September 2014
15:15 - Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Президент Ислом Каримнинг шанба кунги Фармони билан Даврон Назармуҳаммедов Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўрибосари – жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу лавозимда 1,5 ойдан бери полковник Раҳмат Маматов ўтирганди.

Даврон Назармуҳаммедов Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматида эди. Унга қадар эса вазирликда ҳозир ўзи эгаллаган лавозим эгасининг қўлида ишлаган.