15 September 2014
21:50 - Тошкент марказида 85 та янги киоск пайдо бўлди, уларнинг ичи маклатура билан тўлдирилади
“Матбуот тарқатувчи” ширкати “Матбуот” киоскларининг 737 таси жорий, 218 таси капитал таъмирлангани, аҳоли гавжум жойларда 128дона янги турдаги замонавий киосклар жойлаштирилгани ва Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларига 85та янги киосклар ўрнатилгани ҳақида хабар тарқатди.

Ширкат ҳатто 840 та “Матбуот” киосклари орқали вақтли матбуот нашрларига обуна бўлиш имкониятини яратибди. Шунингдек, ширкат киоскларда 1 400 га яқин турли китоб маҳсулотлари сотувни ҳам йўлга қўйган.

Киоск сотувчиларига кўра, Ўзбекистондаги газата-журнал сотиш ойналари халқ истеъмоли товарлари, майда моллар сотиш билан рентабеллидир. Қурт, сигарета ёки бошқа турдаги майда молларгина киоскларнинг очиқлигини таъминлайди. Аксинча, гахзета-журналлар маклатурадан бошқа нарса бўлмай, уларни сотиб оладиган муштарийнинг ўзи деярли йўқ.