31 August 2014
02:23 - Сенсация: Нурсултон Назарбой Евросиё Иқтисодий Иттифоқидан чиқиши мумкин. Бу Путиннга яна бир шапалоқми?
Қозоқларнинг Tengri News.kz агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой “Хабар” телеканалига берган интервьюсида “Агар шартномадаги қоидалар бажарилмаса, Қозоғистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқидан воз кечишга ҳақли. Мен буни аввал ҳам гапиргандим, ҳозир яна қайтармоқдаман” дебди.

Нурсултон Назарбой аввал ҳам шундай деган бўлиши мумкин, аммо, ҳозир буни нимага эслаб қолди? Тахмин қилиш қийин эмаски, Минскда Божхона Иттифоқи саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашган Белорусия ва Қозоғистон президентлари - Россиянинг Украинага нисбатан олиб бораётган агрессив сиёсати, бу сиёсат Белорусия ва Қозоғистонга нисбатан ҳам юритилиши мумкинлиги хусусида ташвишдалар. Шу сабабли, Нурсултон Назарбой ўзининг ташаббуси билан яратилаётган Евросиё Иқтисодий Иттифоқидан воз кечиш мумкинлигини ҳам эслаб қолган.

Владимир Путиннинг Селигердаги ёшлар форумида “Қозоғистон деган давлат тарихда ҳеч қачон бўлмаганини” гапиргани ҳам Нурсултон Назарбойнинг ғазабини келтирган бўлиши мумкин.

Шундай экан, Қозоғистон президенти “Ҳаракат” Агентлиги қозоқлар ҳақида “кечагина отдан тушганлар” ибораси ишлатаётганини билиб қолса, нималар бўлишини кўз олдингизга келтироласизми? Келтиролмаётганлар билиб қўйсин, “Ҳаракат” билан ҳамма ҳисоблашишга мажбур бўлади.