31 August 2014
01:26 - Европа Иттифоқининг саммити Украина тарафида ва Россияга қарши

Кеча Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар раҳбарларининг йиғилишига Украина президенти Петр Порошенко таклиф қилингани ва у бу ерда нутқ сўзлагани - Европа Иттифоқининг саммити Украина тарафида, аммо Россияга қарши эканлигининг асосий кўрсатгичи эди.

Бу йиғилишда ЕИ Украинага қўшимча 1 миллиард евро (тахминан 1,5 млрд доллар) ёрдам бериш ва Россияга қарши янги санкциялар киритиш қарори олди. Янги санкциялар рўйхати тезда ишлаб чиқарилади.

Саммитда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилган. Европа Иттифоқи Кенгашининг раиси қилиб жорийдаги Польша Бош вазири Дональд Туск сайланди. У йилнинг охирида жорийдаги раис Херман Ван Ромпейнинг ўрнига ўтиради. Дарвоқе, таъкидлаш керакки, Украина-Россия конфликтида Дональд Туск тўла Украина тарафидадир.

ЕИнинг ташқи сиёсат ва сиёсий хавфсизлик масалалари бўйича Бош вакили этиб Италиянинг Ташқи ишлар вазири Федерика Могерини хоним сайланди. У ҳам йил охирида жорийдаги Бош вакил Кэтрин Эштон хонимнинг ўрнини эгаллайди.