30 August 2014
13:25 - Путиннинг ҳукуматпараст ёшлар олдидаги ҳолига “вой” дейиш керак, аммо биз “офарин” деймиз
Кеча Россия президенти Владимир Путин ҳукуматпараст ёшларнинг, замонавий комсомолларнинг деса ҳам бўлади, 10-си “Селигер” форумига келиб, унинг қатнашчилари билан учрашгани ва кейин дарҳол у ердан жўнаб қолгани рус ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Хабарларга илова қилинган расмлардан кўриниб турибдики, Украина жанубида бўлаётган воқеалар, хусусан, рус армиясининг тўғридан-тўғри босқинчлик ҳаракатлари бечора Путинни тамом қилмоқда. У ўзини қаҳрамон ва ғолибдек кўрсатишга интилмоқда, аммо унинг афти-башарасидан тескари нарса кўринб турибди. У саросимада, эртага нима қилишни ҳам билмайдиган одамга ўхшайди.

Путин форум қатнашчилари олдида сўзлаган нутқида ва саволларига берган жавобларида Қримнининг босиб олиниши, охирги кунларда Украина жанубига рус армиясининг феълан бостириб кириши натижасида руспарастларнинг қўли балан келаётгани ҳақида гапирар экан, “Дунё кўриб қўйсин Россиянинг кучини” деган маънодаги сўзларни айтишгача борди.

Тўғри, дунёнинг учта ядровий супердавлатидан биттаси бўлган Россия истаса, ҳозир Украинанинг тўла босиб олишга кучи етишини ҳамма билади. “Ҳаракат” Агентлиги ҳам бу ҳақда доим гапириб келмоқда.

Аммо, собиқ КГБчи Путиннинг, кўринишидан, 21 аср реалликларини тўғри баҳолай оладиган ақли ҳам йўқ. Ақли бўлса эди, глобаллашув асрида Россия Ғарбсиз яшай олмаслигини тушунган бўларди. Жаҳоннинг замонавий яшаш тарзи сўнги асрларда Ғарб тарафидан яратилди. Замонавий ҳаётнинг ҳамма тизгин-жиловлари, бировга ёқадими, ёқмайдими, фарқи йўқ, Ғарб қўлида. Жаҳоннинг молиявий системаси, ҳатто, Интернет унинг қўлида.

СССР 1979 йили Афғонистонга ўз қўшинларини киритгандан кейин Ғарб у тизгинларни бироз тортиб қўйган эди, СССРдек супердавлат ҳатто картошкани чет элда сотиб оладиган даражада ғариблашди ва охир-оқибатда тамом бўлди.

Россияни ҳам шундай келажак кутмоқда. Путин буни тушунишга ақли етмаса ҳам, афти-башарасига қараганда, бир нарсаларни сезишга бошлаган кўринади. Шунга ҳам “браво” дейиш керак.