30 August 2014
12:15 - Қирғизистон Божхона Иттифоқи ва унга кирувчи мамлакатларнинг иқтисодий зонасига кириш йўлида яна бир қадам қилди, Ўзбекистон қаерда?
Бу мамлакат ахборот воситаларининг хабарига кўра, кеча Қирғизистон ҳукумати Россия, Белорусия ва Қозоғистоннинг Божхона Иттифоқи ҳамда яна шу мамлакатларнинг Умумий Иқтисодий Зонасига кириш учун тайёрланган бир даста қонун лойиҳаларини тасдиқлабди. Лойиҳаларнинг ҳаммаси бир овоздан тасдиқланибди.

Хабарларда айтилишича, Қирғизистон ҳукумати Евросиё Иқтисодий Олий Кенгашининг 2014 йил 29 май куни Қирғизистонни Божхонага Иттифоқига қабул қилиш бўйича қабул қилган Йўл харитаси доирасидаги ҳамма мажбуриятларини бажармоқда.

Маълумки, дейди мухбиримиз, Тожикистон ҳам Россия, Белорусия ва Қозоғистон тарафидан яратилаётган интеграцион тизимларга кириш ниятида.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон борган сари бу тизимлар қуршовига тушиб бормоқда. Юзага келаётган янги шароитди Ўзбекистон қандай яшаши хусусида жидиий ўйлаш керак. Аммо, бу масала на Ўзбекистон ҳукумати на оммавий ахборот воситалари тарафидан муҳокама қилинаётгани ҳам йўқ. Ўзбекистон президенти Ислом Карим бундай мавзуларни тушунишига ҳам шубҳа бор. Демак, бу масала устида ҳам мухолифат ишлаши керак.