29 August 2014
22:48 - “Озодлик” радиосига кўра, Китобда миршаблардан норози аёл ўзига ўт қўйибди

Ўзбекистондек мамлакатнинг фундаментал муаммолларини тилга олишдан ҳам қўрқадиган америкаликларнинг “Озодлик” радиосига кўра, Қашқадарёнинг Китоб тумани ИИБ биносида маҳаллий мактаблардан бирида директор муовини бўлиб ишлаётган Мавжуда Турнсунова ўзига ўт қўйган ва куйиш натижасида шифохонада ўлган. Маълум бўлишича, миршаблар унинг фарзандини қийноққа солишган, аёлнинг арзини ҳеч бир идора тингламаган.

“Бир кун олдин бу оила бошқалар билан жанжал қилган. Шу жанжалда ўғли қаттиқ калтакланганми, унисини аниқ билмадиму, ички ишларга ариза ёзган. Эртасига келиб бошлиқ мени қабул қилсин деб тўполон қилган. Бу 6 август куни эрталаб милиция разводи бўлаётган пайтда содир бўлган. Ҳилола Турсунова бошлиқ қабул қилмаса, милисахонангни ҳам, ўзимни ҳам ёқиб юбораман деб милисахонага, ўзига ва опаси Мавжудага бензин сепган. Кейин эса гугурт чақиб юборган. Бензин ёниб бориб опасига туташган ва шундай қилиб у ёниб кетган”, дейди радиога воқеадан хабардан миршаблардан бири.

Шундай кун келадики, ҳозирги аҳволдан даҳшатга тушган Ўзбек миллати ўзига ўт ёқишга тайёр бўлади. Буни олдини олишнинг йўли – миллат ва мамлакатимизнинг аҳволига тўғри баҳо бериш ва бу аҳволдан чиқиш йўлларини қидиришдир. МХХнинг хизматида бўлган “Озодлик” радиоси бундай ишга қўл урмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум.