29 August 2014
21:13 - “Ҳаракат” хутқутисидан: “Ўзбегим тожик билан...”
Файзулла Муллажонов Ўзбекистон Марказий Банки бошқаруви раиси лавозимида қарийб 23 йилдан буён ишлаб келаётган тажрибали банк мутахасиси. У бу давр мобайнида банк тизимга ўз аймоқларини тўплаб мавқени маҳкам ушлаб келмоқда. Файзулла Мақсуджоновичнинг ўғли Абдумажид Муллажонов ота тарбиясини олган йигитлардан. У Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганидан сўнг ўз атрофига барча яқинларини тўплаб мустаҳкам ўрнашиб олди. Яқинда у ўзининг хешларидан бўлган, тожик миллатига мансуб Алимов Махмуд Қўчқоровични вилоятга тайинламоқчи бўлганида, бу номзод 21.11.2006 йилдаги № ПП-513 – сонли Президент фармойишига асосан президент танловидан ўтмади.

Шундан сўнг орадан кўп ўтмай бу лавозимга ўзбек миллатига мансуб Олимов Маҳмуд Қўчқорович тайинланди?!

Қизиғи шундаки, бу икки шахс аслида битта одам?! Фақат, фамилиясининг бош ҳарфи ва миллати ўзгарган холос! Хуллас, А.Мажидов аймоқчиликга берилиб кетиб, отаси ихлос қиладиган президентни ҳам алдади. Хўш, бу кўзбўямачиликлардан асли ИИВ генерали бўлган вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов хабардор бўлмаслиги мумкинми?!

Мардум Усмон