29 August 2014
20:49 - Бахтиёр Мирбобоев исмли шахс Ўзбекистонда номи бор-у, ўзи йўқ Конституциявий Суд раиси этиб сайланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарорига мувофиқ, Бахтиёр Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судининг раиси этиб сайланди. У шу пайтгача ҳам Конституциявий Судни бошқарарди, лекин муовин сифатида. Негаки, Конституциявий Судда раис йўқ эди, балки унга эҳтиёж ҳам бўлмаган. Аввалги хабарларимизда айтганимиздаек, унинг ўрнига, яъни Конституциявий Суд раиси ўринбосари лавозимига Олий Суднинг собиқ раиси Бўритош Мустафоев ўтирди.

Бахтиёр Мирбобоев 1994 йилга қадар педагогик фаолият билан шуғулланган. 1994-1998 йилларда Адлия вазири ўринбосари, кейинчалик Конституциявий суд раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. Сўнг Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, яна (2004 йилдан) Конституциявий Суд раиси ўринбосари бўлган.

Қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистоннинг бугунги аҳволга тушишида Бахтиёр Мирбобоевнинг хизматлари бор. Демак, жавоб бериш куни ҳам келади.