29 August 2014
19:52 - Пойтахтда “Сеул” боғи ва янги кўприк ишга тушиши яхши нарса, аммо, карислар бундан ақллироқ ишлар ҳам қилиши керак

Мамлакат мустақиллигининг 23 йиллиги куни Тошкентда янги "Сеул" парки ишга тушади. Унинг очилиш олдидан Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри ҳокими Пак Вон Сун ўзбек халқига ўзига хос қутлов йўллаб, янги парк Тошкентнинг муҳим гўшасига айланишига умид билдирди. Маҳаллий матбоутчиларга кўра, "Сеул" паркини очиш ҳақидаги англашув меморандуми Ўзбекистон президентининг 4 йил аввал Жанубий Кореяга борганида имзоланган.

Шунингдек, Тошкентда энг узун кўприк бўлиши назарда тутилган, аммо кейинчалик лойиҳа бутунлай ўзгарган янги иншоот ҳам ишга тушади. Бу - пойтахтнинг Абдулла Қодирий ҳамда Лабзак кўчалари кесишмасидаги янги кўприкдир. Унинг узунлиги тахминан 200 метрча. Дастлабки лойиҳага кўра, у 681 метр бўлиши, Анҳорнинг ўрдадан оқиб ўтувчи қисми билан Ганга майдонини туташтириши керк эди.

Жанубий Корея билан қилинаётган лойиҳалар кулгили даражади кичкина нарсалар эканлигини ақли расо ўзбеклар тушунишади, дейди мухбиримиз. Аммо, карислар ҳам тушиниши керакки, улар фақат ва фақат Ислом Карим режимини қўллаб-қувватлаш билан овора бўлсалар, келажакада нафақат Ўзбекистонга, балки, бутун Марказий Осиёга йўллари бутунлай кесилади.