29 August 2014
13:52 - Бу дунё шунақа ўзи: Еврозонага дефляция хавфи келмоқда, Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлмоқда

Дефляция - ҳамма биладиган инфляциянинг тескарисидир. Яъни, валюта кучининг ортиши, аниқроғи, унинг сотиб олиш имконятларининг юксалишидир. Аммо, баъзи сабабаларга кўра, дефляция инфляциядек бўлмаса ҳам, барибир исталмаган нарса.

Франс Пресс Агентлиги Европа Иттифоқининг Статистика Хизматига асосланиб билдиришича, август ойида еврозонада инфляция яна камайиб, 0,3% бўлибди. Олқишларниши керак бўлган факт, Ўзбекистон каби давлатлар орзу ҳам қилолмайдиган кўрсатгич.

Аммо, дейилади хабарда, инфляциянинг бундай тушиб бориши дефляция хавфига йўл очади. Ҳа, айнан хавф ҳақида гапирилмоқда.

Бу нарса Европа Марказий Банкини шу кунгача юритилаётган пул-кредит сиёсатини юмшатишга мажбур қилар экан.

Қани энди, Ўзбекистонга ҳам шундай хавфлар келса, дўппимизни осмонга отиб, байрам қилган бўалардик, дейди мухбиримиз. Ваҳоланки, бизда инфляция йиллардан бери 10 фоиз атрофида. Сабаб – иқтисодимизнинг ўлимга кетаётгани. Бу – қуруқ гап эмас, фактларга асосланаб келажакни кўрабилишдир.

Фактлар эса, қуйидагича. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлсак, ҳозир 10 баравар орқадамиз. Яқин келажакда бу фарқ 20-30 га чиқиши кутилмоқда. Аҳолининг ўртача ойлигидаги фарқ ҳам шундай. Ҳозир Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллардан ҳам кўп, бизда 80 доллар атрофида. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.

Иқтисодимиз бугуноқ ўлиб бўлмаганининг ягона сабаби – чет эллардан мардикорлик қилаётган ўзбеклар (уларнинг баъзилари расмда) ҳар йили Ўзбекистонга 9 млрд доллар атрофида пул юбораётганларидир. Давлат Бюджетининг даромад қисми 10-11 млрд доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, давлатимизнинг бюджети чет элдан келаётган пул билан оёқда турибди. Яъни, давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлдик.

Ислом Карим режими бу рақамларни халқдан бекитиб келади. Тўғри қилади, чунки, улар маълум бўлиб қолган куни бу режимнинг умри битади. Аммо, ҳозирги аҳволдан чиқиш ўта қийин бўлади. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат башорат қилаётгандек, бизни қонли кунлар кутмоқда. Бунга йўл қўймаслик учун мавжуд режимдан бир кун аввал бўлса ҳам қутилишни ўйлаш керак. Минг афсуски, оддий ўзбекларни қўйиб туринг, ўзбек зиёлилари ҳам бундай нарсаларни тушунишмайди, ўйлашмайди. Уларни ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса қизиқтирмайди.