28 August 2014
23:07 - Қурбонгули Бердимуҳамедов орден ва медаллардан “Туркманбоши-1”нинг суратини олдириб ташламоқда

Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов “Туркманистоннинг давлат мукофотлари тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қоннунни имзолади. Унга кўра, эндиликда орден ва медаллардан мамлакатнинг собиқ президенти Сапармурод Ниёзовннг сурати олиб ташланади. “Хроника Туркменистана” газетасининг ёзишича, “Президент юлдузи”, “Олтин аср”, “Уйғониш” каби давлат мукофотлари қайта таъсис этилади. Мазкур орден ва медаллар марказидаги Ниёзов сурати олиб ташланади.

Бердимуҳамедовнинг кўрсатмасига кўра, эндиликда Ниёзовнинг бўртма сурати ўрнига монумент ва отлар сурати туширилади.