16 August 2014
22:47 - Яшасин ўзи йўқ ҳарбий ҳаво кучларимизнинг 22 йиллиги
Тошкентда Ҳарбий Хаво Флоти ва Ўзбекистон Ҳарбий Ҳаво Кучлари кунининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимлар собиқ Чкалов номли Тошкент Авиация Заводи ҳудудида ўтказилган эмиш. Хабарларда бу маросим дориасида қандай тадбирлар ўказилгани ҳам айтилмайди. Матбуотдаги расмларга кўра, шу заводнинг артофида яшайдиган асосан руслар эски Россия самолётларини ҳам ичидан ҳам ташқарисидан тамоша қилишибди.

Хўш, Ҳарбий Ҳаво Кучларимизнинг аҳволи қандай экан. Буни ҳам кўрсатадиган бирон нарса йўқ. Қолаверса, иқтисодининг кучи бўйича Қозоғистондан 8-10, Туркманистондан 10 баравар орқада бўлган Ўзбекистон 22 йил ичида Ҳарбий Ҳаво Кучлари яратолганига ишониш учун одам ўта содда бўлиши керак.