16 August 2014
17:14 - АҚШнинг махсус хизматлари Германия раҳбарларининг телефонларини эшитишгани иддао қилинарди, тескариси ҳам бор экан
АҚШнинг махсус хизматлари ҳатто дўст мамлакатлар раҳбарларининг телефонларини тинглаб боришганини ҳозир Россияда яшаётган Эдвард Сноуден гўёки фош қилганди. Унинг хабарлари дунёда катта шов-шув яртгани, Франция ва Германия раҳбарлари ҳатто расман норозик билдиришгани ҳозир ҳаммага маълум.

Фақат “Ҳаракат” Аегнтлиги бу масалада бошқачароқ позицияда турди. Бизнинг фикримизча, давлатлар ва уларнинг ўз манфаатлари борми, демак, бошқалар ҳақида у ёки бу йўл билан информация тўпланган, тўпланмоқда ва тўпланади. Буни гўёки фош қилиш – қонуний эр-хотиннинг кечаси тўшакда қилаётган ишларини расмга ёки видеога олиб, уларни ҳаммага кўрсатиш ва, қаранг, булар қандай жирканч иш қилишмоқда, деб дунёга бақириш билан баробар.

Энди маълум бўлишича, Германия ҳам шу каби “жирканч” ишлар билан шуғулланиб келган, унинг махсус хизматлари АҚШнинг аввалги Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ва ҳозиргиси Жон Керрининг телефонларини тинглашган экан.

Ҳозир немисларнинг Der Spiegel журнали Ҳиллари Клинтон ва Жон Керрининг телефонлари тасодифан тингланган деб иддао қилмоқда. Шармандаларча масхарабозлик! Табиий, немис махсус хизматларининг топшириғи билан қилинаётган масхарабозлик. Яқинда французлар ҳам шундай қилишса ҳайрон бўлмаслик керак. Немислар ва французлар “Ҳаракат”ни ўқишни ўрганишса эди, бундай қовун туширишлар бўлмас эди.