16 August 2014
02:16 - Путиннинг малайи Бдзина Иванишвили Гуржистоннинг собиқ президенти Саакашвилини давлат ичи қидирувга топширтирди

Бойлиги Гуржистоннинг Давлат Бюджетидан кўп бўлган гуржи аслли россиялик олигарх Бдзина Иванишвили хўжайини Владимир Путиннинг топшириғи билан бир неча йил аввал Гуржистонга қайтиб келиб, “Гуржилар Орзуси” номли партия тузди ва у партияда президент Саакашвилининг ҳамма рақибларини тўплади. Кейин пулининг кучи билан аввал парламент, кейин президент сайловларида “Гуржилар Орзуси” партиясини ғалабага олиб келди. Кейин ўзи биронта лавозим ҳам олмасдан Бош вазир ва президент курсиларига ўз қўғирчоқларини ўтказди ва ҳозир улар воситасида Гуржистонни бошқармоқда.

Бдзина Иванишвилинингасосий мақсади – Путиннинг истаги бўйича Михаил Саакашвили ва унинг командасини қаматиш эди. Саакашвили замонида юксак лавозимларда ишлаган бир неча одам ёки судланмоқда ёки қамалиб бўлди. Саакашвили воқеаларнинг давомини аввалдан кўра билиб, янги президент тахтга ўтиришидан бир неча кун аввал юрт ташқарисига чиқиб кетди, ҳозир Украинада яшамоқда.

Сўнги ой ичида Гуржистон судлари Михаил Саакашвилига қарши ҳеч бир жиддий асоси бўлмаган бир нечта жиноий иш очдилар, уни сўроққа чақирдилар. Агар у Гуржистонга келса, дарҳол ҳибсга олинган бўларди. Шу сабабли келмаябди.

Ўтган куни Тбилиси суди Саакашвилини давлат ичи қидирувига топширди.

Ғарб давлатлари Михаил Саакашвилини тўла қўллаб қувватлаганлар ва қўллаб-қувватламоқдалар. Аммо, Гуржистонни ЕИдан узоқлаштирмалик учун Путиннинг қўғирчоғи Иванишвили билан ҳам ўйин обормоқдалар.

Агарда Тбилиси суди Саакашвилини халқаро қидирувга топширса ҳам, биронта Ғарб давлати уни тутиб бермаган бўларди. Шу сабабдан, Саакашвили Украинада эканлиги маълум бўлишига қарамасдан, уни ички қиддирувга бердилар. Хуллас, масхарабозлик.

Гуржи халқи Гуржистонни дунёга демократик давлат сифатидан тинитган Саакашвилини ҳимоя қилмаётгани – бу халқнинг тарихда қоладиган айбидир, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Аммо, шундай кун келади ва гуржилар бу айблари учун Саакашвилидан кечирим сўрайдилар.