18 April 2014
16:52 - Нурсултон Назарбой ҳақли, ўзбеклар Қозоғистондан сиқиб чиқарилаётгани, ўзбек мактабалари бекитилаётгани атрофида сиёсий ўйинлар қилиш керак эмас, қисиш керак, холос
Ҳозир Остонада Қозоғистон Жумҳурияти халқи Ассамблеясининг бугун очилган йиллик сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Унинг номи – “Қозоғистон-2050” стратегияси: тинчлик, руҳият ва розилик маданияти”.Сессияни Ассамблея раҳбари бўлган Президент Нурсултон Назарбойнинг ўзи очди ва катта нутқ сўзлади. У сессоя баҳонасида дунёда бўлаётган мураккаб жараёнларга ўзича баҳо беришга ҳаракат қилди. Мана унинг нутқидаги бази тезислар:

- Ядровий давлатлар ўртасида ҳамкорликнинг тўхташи мумкинлиги хавотирли нарсадир (табиий, Россиянинг тажовускорлик сиёсатидан кейин АҚШ у билан алоқаларни тўхтиш ниятида эканлиги назарда тутилмоқда);

- Қозоғистон Россия ва Хитой билан доимо энг яқин дўст бўлиб қолади (табиий, Қримдан кейин Россия Қозоғистоннинг шимолига ҳам тажовуз қилиши ҳақидаги иддаоларга жавоб бериишга ҳаракат қилинган);

- Евросиё Иқтисодий Бирлиги яратиш ҳақидаги Шартнома Остонада имзоланади;

- Икки тиллик - Қозоғистоннинг миллий бойлигидир (табиий, қозоқ ва рус тиллари назарда тутилмоқда);

- Миллатлараро муносабатлар, фуқаролар тенглиги масалалари ва тил сиёсати сиёсий ўйинлар олиб бориш майдони эмас.

Нурсултон Назарбойнинг охирги тезиси диққат-эътиборга лойиқ. Маълумки, қозоқлар мустақиллик йиллари давомида ўзбекларнинг ўз тарихий ерларидан сиқиб чиқариш, Туркистон, Овлиёота, Чимкент каби асосан ўзбеклар яшаган шаҳарларидан ўзбекларни сиқиб чиқариш, ўзбек мактабларини куч билан бектиш сиёсати олиб бормоқдалар. Ўзбек генерали Собир Раҳимнинг хотинларидан бири (янглишмасак, 4 та хотинидан бири) бўлган қозоқ аёлининг гапи асосида генерални қозоқ деб эълон қилишгача бордилар.

Қозоғистон Президенти бу каби масалалар атрофида сиёсий ўйинлар қилмасликка чақирмоқда. Табиий, у ўзбекларни назарда тутиб, бундай чақириқ қилмоқда. Ахир бир кун ўзбеклар исёни қилиши муқаррарлигини тушунмоқда.

Россия шундай ўйинлар қилаётгани билан Нурсултон Назарбойнинг иши йўқ, аксинча, у Россиянинг бундай сиёсатини очиқча қўллаб-қувватламоқда. Қозоғистон Президенти шуни ҳам биладики, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукмронлик қилар экан, Москванинг амри билан Қозоғистонга қўшиб берилган тарихий ўзбек ерларидаги ўзбекларни ҳеч ким ҳимоя қилмайди.

Аммо, тожиклар режими умрбод эмас, Ўзбекистонда ҳокимиятга ўзбеклар келади. Ва улар айнан Нурсултон Назарбой Россиянинг тажовузкор сиёсатини қўллаб-қувватлаётганини рўкач қилиб, қозоқларни мамлакат шимолидаги бўш ётган ерларни ўзлаштиришга, мамлакатнинг жанубий-ғарбини ўзбекларга ҳавола қилишга чақирадилар. Чақириққа қулоқ солинмаса, бошқа йўллар ҳам қидирилади, табиий.