18 April 2014
15:16 - Кечагина ўткан кунларимиз: Мункиллаб қолган Ислом Каримнинг расмини эълон қилган Olam.uz сайти қандай бекитилгани ҳақида
Бундан 1,5 йилча аввал, тўғрироғи, 2012 йил 28 сентябрда Olam.uz сайти Ислом Каримнинг мункиллаб қолган чол эканлигини очиқча кўрсатувчи бир фоторасм эълон қилди. Ўйлаймизкаи, бу атайлаб қилинмаган хато эди. Аммо, бу расмни “Ҳаракат” сайти кўчириб олиб, Ислом Каримни мазах қилиши билан Olam.uz сайти уни дарҳол олиб ташлади. Амммо, барибир жазодан қутилолмади. Сайт бекитиб ташланди.

Қуйида ўша бизнинг 2012 йил 29 сентябрда эълон қилинган мазахсимон хабаримизнинг матни.

* * *

Бундай ахборот воситасининг раҳбари олий жазога лойиқ

Қаранг, йиилардан бери Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни халққа кўрсатишдан олдин махсус тайёрлашади. Наркотиклар қўшилган уколлар қилинади, афти башараси бўялади. Жонажон президентимиз мункиллаб қолган чолдек эмас, қирчилламма йигитдек эканлигини исботлаш учун қўлдан келган ҳамма нарса қилинади. Бу иш билан махсус тузилган жанговорсифат гуруҳлар шуғулланади.

Olam.uz сайти эса бир пасда ҳамма нарсани бузди. Қаршимизга мункиллаб қолган, атрофда нима бўлаётганини ҳам тушунмаётгандек турган бир чолнинг расмини чиқариб, Президент Ислом Каримни шарманда қилди. Ундан ҳам мункиллаб қолганлар борлигини кўрсатиш учун орқа планга яна бир одамнинг тиқиштирилгани ҳам уларни оқлолмайди.

Махсус органларнинг йиллардан бери қилаётган ишларини пучга чиқарган бу сайтнинг раҳбарлари олий жазога лойиқ. Бизда ҳозир олий жазо – умр бўйи қамоқ. Эски олий жазони қайтариш керак. Қолаверса, бундай жазони тиклашни мухолифат ҳам талаб қилмоқда.