24 January 2012
02:11 - Миллат хоини Салой Мадаминнинг укаси Муҳаммад Бекжон қамоқда суд қилинибди, сотқинларнинг тақдири ҳаммага ўрнак бўлиши керак
Қирғизларнинг akipress.kg Интернет нашри тарқатган хабарга кўра, 18 январда Муҳаммад Бекжон Қашқадарёдаги қамоқхонада суд қилинган, прокурор унга қамоқхона ички тартибини бузганлиги учун 4 йилу 8 ойлик янги муддат беришни сўраган. Аммо, суд қандай қарор чиқаргани номаълум эмиш.

Бу яхши хабар эмас, аммо у масхарабозлиги билан маълум бўлган “Озодлик” радиосига асосланиб берилгани сабабли, унга ишонадиган ўзбеклар топилмаса ҳам керак.

Эслатиб ўтиш керак, Салой Мадамин “Бирлик”ни Ислом Каримга сотиш эвазига олган Тошкентдаги 53-54 сонли квартираларнинг бирида айнан шу Муҳаммад Бекжон яҳудий миллатига мансуб бўлган турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан яшаган. Дарвоқе, Салой Мадаминнинг ҳам аёли шу миллатга мансуб. Ислом Карим ака-ука хоинларни бир марта ишлатиладиган нарсадек ишлатиб, кейин улоқтириб юборгач, квартиралар олиб қўйилган.

Акаси билан Истанублга қочиб келган Муҳаммад Бекжон ҳозир ББСда ишаётган Паҳлавон исмли журналист ва АҚШда яшаётган Жаҳонгир Муҳаммадлар билан биргаликда, Ўзбекистондан олиб келиниб, террорчиликка ўргатилаётган ўзбек ёшларига бошчилик қилган.

Паҳлавон Ўзбекистон МХХсига хизматга ўтиб, Жаҳонгир Муҳаммад АҚШга кетиб, жазодан қутилган бўлса, Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашларига ҳам алоқаси борлиги туфайли, Туркия ўзини Ўзбекистонга тутиб беришини сезгач, Истанбулдан Украинага қочган, бироқ бу мамлакат уни Ўзбекистонга ушлаб берган. Тошкентда у узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилганди.

Нима бўлганда ҳам, бу миллат хоинларининг оиласини тақдири ҳаммага сабоқ бўлсин. Ҳали олдинда миллат берадиган жазо ҳам бор. Квартираларнинг иккинчисида яшаган Бекжонларнинг иккинчиси ҳам бунга тайёрланиши керак.