21 November 2010
23:45 - НАТО саммити доирасида Афғонистонга бағишланган учрашув ҳам бўлди, Ўзбекистон у ерга чақирилмади
19-20 ноябрь кунлари Лиссабонда ўтказилган НАТО саммити доирасида бир қатор икки тарафлама учрашувлардан ташқари БМТ мандати билан НАТО раҳбарлигида Афғонистоннинг хавфсизлгини таъминлаш бўйича ўтказилаётган операция ва унинг келажагига бағишланган махсус мажлис ҳам ташкил этилди.

Мажлисга НАТОга кирувчи мамлаатларнинг лидерларидан ташқари Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Гуржистон каби давлатларнинг раҳбарлари таклиф қилинганди. Бу ерда катта нутқ сўзлаган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Қозоғистон Афғонистон муаммосини ечиш йўлида муҳим ишлар қилаётганини айтган. Хусусан, НАТО кучларининг юклари Афғонистонга Қозоғистон ҳудудларидан ўтаётганини кўрсатувчи аниқ рақамлар келтирган, 1000 дан ортиқ афғонистонлик йигит-қиз Қозоғистон олий ўқув юртларида текинга ўқитилаётганини қайд этган. Нурсултон Назарбой НАТО лидерлари ва Афғонистон президенти Ҳамид Карзайни 1-2 декабрь кунлари остонада бўладиган ЕХҲТ саммитига таклиф қилар экан, бу саммитда Афғонистон масаласи кун тартибининг асосий нуқталаридан бир эканлигини, бу масалада Қозоғистоннинг бир қатор таклифлари борлигини алоҳида таъкидлаган.

Бу воқеалар соясида қуйидаги саволларнинг туғилиши табиий: Афғонистоннинг қўшниси бўлган Ўзбекистоннинг президенти Ислом Карим нимага Лиссабонга таклиф қилинмади? Ислом Каримнинг ҳар қадамда Афғонистон муаммоси бўйича оламшумул таклифлар киритгани ҳақидаги иддаоларига нима учун очиқча тупирилди?

Жавоб ҳам аниқ: Ислом Каримнинг Афғонистон бўйича киритган таклифлари ҳақиқатдан ҳам ҳеч кимни қизиқтирмайди, улар бир тийинга қиммат таклифлар. Бошқа тарафдан, асосан демократик ва демократик бўлиш учун ҳаракат қилаётган мамлакатлар раҳбарлари орасига жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктатори қаторига киритилган Ислом Каримни таклиф қилишдан НАТО раҳбарлари уялишган. Режимбошининг 12 ноябрь куни Олий Мажлисда қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли маърузасининг мақсадларидан бири Ғарбни алдаш ёки юмшатишга интилиш бўлса ҳам, ҳозирча натижа йўқ, мухолифат тан олинмагунча бўлмайди ҳам.

Нурсултон Назарбой Афғонистон масаласи бўйича ҳам Ислом Каримдан илгари кетгани яна бир марта кўрсатмоқдаки, Марказий Осиёда асрлардан бери етакчи бўлган ўзбеклар ҳамма соҳада четга чиқиб қолдилар.