Журнал Ҳаракат №4 (61) 2006. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Июль-август, 2006 йил

1 июль: Адлия вазирлиги яна бир хориж ташкилотини огоҳлантирди

Кеча, 30 июнда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Нидерландия қироллигининг мамлакатимиздаги бир ноҳукумат, нотижорат ташкилоти "AIDS foundation East-West" вакиллигига қонунбузарлиги юзасидан ёзма огоҳлантириш берди. Бу сигналга кўра, ваколатхона 30 кун муддатда ўзининг "ноқонуний" хатти-ҳаракатларини тартибга солиши керак.

Раҳбари Оксана Павловская бўлган бу ташкилотнинг ваколатхонаси мамлакатимизда наркотик моддаларнинг тарқалишини олдини олиш, социал сўровлар ва мониторингларни амалга ошириш сингари бир қатор ижтимоий лойиҳаларни бажариб келган.

4 июль: Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (4 июль, сешанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1225,01 сўм; 1 EВРО = 1566,05 сўм; 1 рубль = 45,47 сўм.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1222 сўм ва харид қилишда 1225 сўм; 1 EВРO = сотишда 1567 сўм ва харид қилишда 1587 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2262 сўм ва харид қилишда 2292 сўм.

Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1215 сўм ва харид қилишда 1225 сўм.

5 июль: Яна бир Америка ташкилоти судга тортилади

Кеча Ўзбекистон Адлия вазирлиги фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига яна бир Америка ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонасини тугатиш ҳақида даъво аризаси киритган. Мазкур ташкилот "Urban Institute" (Урбан институти) деб номланиб, унинг бош штаб квартираси Вашингтонда жойлашган. У 1968 йилда ташкил этилган, дастлаб Америка шаҳарларида турли муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланган. Сўнгра дунё бўйлаб фаолияти бошлаган.

Вазирликнинг иддаосича, 2003 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган бу ваколатхона ўзининг низоми ва маҳаллий қонунларни қўпол равишда бузиб келган. Ваколатхонада 2006 йил ҳолатига кўра ўтказилган текширувлардан сўнг аниқланган қонубузарликлар бартараф этилмаган. Суд Адлиянинг мазкур даъвосини қаноатлантирса, "Марказий Осиёда маҳаллий бошқарув тараққиёти" лойиҳасини амалга ошираётган мазкур ташкилот ҳам кўч-кўронини кўтаради.

7 июль: HRW осмонида ҳам қора булутлар айланмоқда

Бугун мухбиримизга "Human Rights Watch" ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси ходимларидан бири ваколатхона маъмуриятига Ўзбекистон Адлия вазирлигининг огоҳлантириш хати етиб келганини маълум қилди.

Хатда ташкилотнинг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари камситилиши ҳақидаги аҳволни бир томонлама ёритиш, қораловчи матриаллар тўплаш ҳамда бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани айтилади. Хусусан, ташкилот вакиллари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи борасида нохолис, бўҳтон маълумотларни халқаро ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларига етказиб келганлар. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу билан "Оммавий ахборот воситалари ҳақида"ги қонун талабларини бузган. Мазкур ҳолатлар муайян муддатда бартараф этилмаса, ташкилотни ёпиш чоралари кўриларкан.

Бош штаб квартираси Нью-Йоркда жойлашган HRW ўтган йилги Андижон қатлиоми борасида Ўзбекистон ҳукуматининг қонхўрлигини ёритувчи ҳисоботини эълон қилганди. Мана шу ҳисоботдан сўнггина жаҳон афкор оммаси, хусусан, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан турли даражадаги босимларни кучайтирди. Аммо, тан олиш керак, ташкилотнинг Тошкент ваколатхонаси ўтган давр мобайнида мамлакатдаги умрини узайтириш максадида бирмунча юмшоқ сиёсат олиб борди, дейди мухбиримиз. Шунга карамай эҳтиёт чораси ўлароқ бу ташкилотнинг эшигига ҳам қулф урилса ажабмас.

12 июль: Адлиянинг қарори қатъий, шикоятга ўрин йўқ!

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судидан Central Asian Free Exchange (Марказий Осиёда эркин айрибошлаш) ноҳукумат ташкилоти ваколатхонаси маъмурлари Роберт Грейвз, Джеймс Холл, адвокат Людмила Нидерквель, ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Зоҳидовлар ҳафсаласи пир бўлиб қайтган. Сабаби, мазкур ваколатхона шу йилнинг июнь ойидаги суднинг дастлабки инстанцияси қарори устидан аппелация тартибида шикоят қилганди. Адлия вазирлигинг бирданига уч вакили қатнашган кечаги суд мажлиси мазкур Америка ваколатхонасини батамом тугатиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди.

Бугун эса фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Адлия вазирлигининг Урбан институти (Urban Institute) ваколатхонасини ёпиш ҳақидаги даъвоси кўрилди. Дастлаб суд Адлия вазирлиги даъвосида келтирилган важлар билан танишиб, вазирлик вакилларидан бу борада изоҳ сўради. Сўнгра қонунбузарлик фактлари муҳокама қилиниб, атиги уч соатлик мажлисдан сўнг ваколатхона ёпилиши керак, деган қарорга келинди. Ваколатхона раҳбари Ирина Генцлер ва адвокат Леонид Хван мазкур суд қарорининг ноҳақ эканлигини таъкидлаб, кейинги аппелация инстанциясига шикоят қилажагини билдирди.

13 июль: Ўш шахридаги йўқолиб қолаётган диндорлар қаторига мухолифатчи ҳам қўшилди

Бир неча кундан бери Андижонлик қочоқ, собиқ бирликчи, ҳозирда "Эрк" партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси, "Эзгулик"нинг Андижон туман бўлими собиқ раиси Исроил Холдаров йўқолиб колган. У вақтинчалик турган Ўшдаги уйида йўқ. Унинг дўслари маҳаллий органларга, БМТнинг Қочоқлар комиссарлигига мурожаат қилдилар. Ҳозирча бирон натижа олинмади.

Бу воқеадан аввалроқ Андижонлик 5 нафар диндор қочоқ йўқолиб қолганди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилардан уларнинг исмлари қуйидагилар эканлигини билдик:

Расулов Алишер, 1972, Андижон, "Боғишамол" массиви; Собитов Рустам Равилович, Андижон вилояти; Каюмов Муҳаммад Вали, 1976, Андижон вилояти, "Боғишамол" массиви; Комилов Турсун, Андижон вилояти, "Боғишамол" массиви ; Содиқов Баҳодир, 1967, Андижон вилояти.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, бу 5 кишини Ўзбекистонга тутиб бериш учун Ўш вилояти ташкилий жиноятчиликка қарши курашиш бўлимининг бошлиғи Шокир Зуннунов 1000 АҚШ доллари миқдорда пул олган. Бу 5 киши 22 апрель билан 23 майнинг орасида Ўзбекистонга берилган.

14 июль: Бушга Россияга келар келмас Путинга шаполоқ урди, бундай шапалоқни ўзбеклар ҳам еган

Эртага очиладиган G-8 саммитида қатнашиш учун бугун Санкт-Пететбургга келган АҚШ президенти Жорж Буш биринчи бўлиб Путин ҳукуматининг қаҳшатғич зарбалари остида фаолият олиб боаётган ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари билан учрашди. 1,5 соатлик учрашувда “Ҳа” номли ёшлар ҳаракатининг координатори Мария Гайдар, Михаил Ходорковский тарафидан қурилган, аммо шу кунларда феълан ёпиб қўйилган “Очиқ Россия” ташкилотининг директори Ирина Ясина, ҳуқуқ ҳимояси марказининг раҳбари Татьяна Локшина ва бошқалар (15 киши) иштирок этишди. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бирон киши учрашувда бор йўқлиги хусусида маълумот ҳали берилмади.

Америкалик меҳмоннинг ҳаммадан аввал ҳокимиятнинг “рақиблари” билан учрашиши Путинрга қанчалик оғир келишини ўз тарихимиздаги мисолимиздан кўриш мумкин, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. 1991 йил февраль ойида сал кам ҳамма собиқ Совет жумҳуриятлари бўйлаб реактив тезликдаги саёҳатга чиққан АКШ давлат котиби Жеймс Бейкер фақат Ўзбекистонда мухолифат билан учрашганди. У Тошкентга 15 февраль куни кечқурун келиши ва эртасига президент Каримов билан расмий учрашувдан олдин мухолифат вакиллари билан кўришиши керак эди.

Аммо бундай “шапалоққа” чидай олмаган Каримов расмий протоколни бузиб, кутилмаганда ўзи аэропортга чиқиб, Бейкерни кутиб олган ва шу билан гўёки биздан олдин меҳмон билан кўришганди.

Аммо бундай “шапалоққа” чидай олмаган Каримов расмий протоколни бузиб, кутилмаганда ўзи аэропортга чиқиб, Бейкерни кутиб олган ва шу билан гўёки биздан олдин меҳмон билан кўришганди.

Аслида, ўша зиёрат пайтида шапалоқ еган яна бир одам бор эди. Бу - бир ярим ойча аввал президентлик сайловида қўғирчоқ номзод сифатида бўлса ҳам, ҳар ҳолда иштирок этиши билан маст бўлиб юрган Салой Мадаминов эди. “Бирлик” раисдошларидан Бекжон Тошмуҳамедовнинг қаҳ-қаҳалар билан айтиб беришича (Бек ака улуғ ёзувчимиз Ойбекнинг ўғли, биолог олим, академик), Жеймс Бейкердан олдин Тошкентга келиб, унинг зиёратини тайёрлаган АҚШнинг Москвадаги элчихонаси вакили Жеймс Бейкернинг мухолифат лидери билан учрашиш ниятини борлигини айтганда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ходимлари “Мана бу кишилар бизда мухолифат лидери” аввал Салой Мадаминовни, сўнгра Бек аканининг ўзини тўғрилашибди. Анча вақтгача нима бўлаётганини тушунмаётган меҳмоннинг “Абдураҳим Пўлат йўқми? Жаноб Бейкер фақат у билан учрашмоқчи” деган сўзларидан шошиб қолган вазирлик ходимлари “унга бизнинг сўзимиз ўтмайди, чақирсак бу ерга келмаслиги мумкин” дейишдан бошқа нарса топишолмабди. Шундан кейин Бек аканинг ўзлари америкаликларга мен билан учрашув ташкил қилиб беришни таклиф қилибдилар.

Кейин Бек аканинг уйларида АҚШ элчихонасининг вакили билан учрашдик. У “Ўзбекистон тарафи учрашувга Салой Мадаминовни ҳам қўштиришни талаб қилди, майли дедик” деди. Бек ака бу каби тиқиштирувлар билан бўлаётган учрашувдан воз кечдилар. Биз учрашувга “Бирлик” номидан Шуҳрат Исматуллаев билан бирга бордим.

Салойнинг еган шапалоғи шундан иборатки, Бейкер “Эрк”чидан “сайловлар қандай ўтди” деб сўраб, унинг “Сайловлар баъзи камчиликларга қарамасадн, умуман олганда яхши ўтди”, маънодаги жавобини эшитиб бўлгач, намойишкорона биз томонга бурилиб олди ва асосан “Бирлик” масалалари устида биз билан гаплашди. Пртоколдаги ярим соат ўрнига 1 соатдан ошиқ давом этган учрашув “Бирлик”нинг ички мажлиси каби кечди десак бўларди.

Жаноб Бейкер “Бирлик”нинг фаолиятини ҳамма томони билан қизиқди. “Бирлик” халқ ҳаракати таркибида тузилган Бирлик партияси аъзоларининг 3,5 минглик кишилик рўйхатини принт қилиб олиш учун (Самарқандаги бирга кетаётганда Каримовга кўрсатиш мақсадида) керакли ҳамма нарсаларни етиштириб бериш хусусида (ҳатто оқ қоғозгача) ўз ходимларига топшириқ ҳам берди.

Бу учрашувдан кейин “Бирлик”нинг обрўси шу қадар юксалдики, Каримов бизни тўхтатиш учун менга қарши суиқасд уюштиришдан бошқа хеч нарса тополмади. Ўша йили 29 июнда менга қарши уюштирилган ҳужумдан бир неча ой сўнгра мухолифатнигг фаолияти Ўзбекистонда феълан тўхтади.
Жорж Бушдан бугун шапалоқ еган Путин қандай жавоб берар экан, ҳали номаълум.

“Бирлик” яна Крешчатикда

Украинада зарғалдоқ инқилобнинг иккинчи босқичи бошланди дейиш мумкин. Бу мамлакат социалистлари бир маҳаллар Ўзбекистонда бўлғувчи эркчилар (бугунги лақаблари билан 53-543-чилар) тарафидан қилинган хоинликни такрорлаб, мамлакат тақдирини Москвага сотишга уринганлари ҳозир ҳаммага маълум бўлди. Улар тўла муваффақият қозоналмаган бўлсалар ҳам, зарғалдоқ инқилобга қаҳшатғич зарба беролдилар.

Бундай шароитда украиналик маллатпарвар демократлар яна Крешчатикка чиқиб, тахминан 2 йил аввал қилган ҳаракатларини қайтадан бошладилар. Бундан 4-5 кун аввал Юлия Тимошенконинг БЮТ коалицияси ва “Пора” партиясининг тарафдорлари Крешчатикда 500 дан ортиқ чодир қуриб, зарғалдоқ инқилобнинг янги босқичини бошлаганларини билдирдилар.
Москва тарафдори гуруҳлар ҳам майдондга яқинроқ бир паркда ўз чодирларини қуриб, ўз қаршиликларини кўрсатмоқчилар. Лекин ҳали уларнинг бунга кучлари етмаяпти.

Зарғаолдоқ инқилобчиларининг сафида - биринчилар қатори қурилган “Бирлик” Партиясининг ҳам чодири борлиги украиналикларни қувонтирмоқда. Устига «Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати партияси» деб ёзилган бу чодирда бир гуруҳ ўзбек ёшлари яшашмоқда. Сўнгги ойларда Киевда яшаётган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон бу кунларда оиласини қўйиб келиш учун Швецияга кетгани сабабли, ўзбекларнинг украин инқилобчиларга ёрдамини “Бирлик” Партияси Украина ташкилотининг раиси Улуғбек Зайнобиддинов бошқармоқда.

18 июля: Адлия вазирлиги немис ноҳукумат ташкилотини текширишга бошлади

Бугун Ўзбекистон Адлия вазирлиги мамлакатдаги Халқаро ҳамкорлик бўйича халқ университетлари немис ассоциацияси институти ваколатхонасини (Institut fur Internationale Zusammenarbeit des Deutschen Volkshochschul - Verbandes e. V) текшира бошлади. 2003 йилдан бери фаолият олиб бораётган мазкур немис ташкилоти асосан таълим йўналишидаги дастурларни амалга оширади. Вазирлик маълумотига кўра, текширишлар мазкур ноҳукумат ташкилоти ваколатхонаси устави ҳамда Ўзбекистоннинг нодавлат ташкилотлари тўғрисидаги қонунлари талаби асосида олиб борилади.

Ваколатхона фаолиятини текширишдан мақсад уни ёпиш бўлмаса керак, дейди мухбиримиз. Аксинча, мақсад кейинги пайтларда ёпилаётган ноҳукумат ташкилотлари орасида "қонуний" фаолият олиб бораётганлари ҳам борлиги, Ўзбекистон ҳукуматининг бу борадаги бағрикенглигини кўрсатиб қўйиш бўлса керак. Ҳарқалай, Адлиячиларнинг қадам олиши шуни кўрсатяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукуматининг Германия билан алоқалари яхшилигини ҳамма билди. Каримов уни бузига интилмаслиги ўз-ўзидан маълум.

23 июль: Ёш ижодкорлар борган тоғда устозлари ҳолига маймунлар йиғлади, чет элдагилари устидан ким йиғларкин

Ўзбекистондаги бугунги режим ўзига янги ёш адиб-маддоҳларини тайёрлаш масаласини ҳам унутган эмас. Ўтаётган ҳафтада 50 чоғли шундай ёшлар Жиззах вилоятидаги Зомин туманининг энг сўлим гўшаларидан бири - Ўриклисой оромгоҳида ўйнатиб келинди.

Шоирбаччалардан бирининг кеча “Ҳаракат“ мухбирига айтишича, ҳам тижорат, ҳам зиёрат деганларидек, бу ерда улар билан борган устозлари энг сара асарларини муҳокама килишибди, айниқса, ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги ижод намуналарига алоҳида эътибор қаратишибди. “Биз - президент фарзандлари“ шиори остида ёш адибларнинг режимга ва президентга садоқати даражасига қараб танлов ўтказилиб, бош соврин қорақалпоғистонлик Шахло Шукрулло қизига берилибди, айримлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига ва Олий адабиёт курсига қабул қилишга тавсия этилибди, уларга Ёзувчилар уюшмаси ва ҳукумат томонидан тузилган “Камолот“ ёшлар ҳаракатинингг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилибди.

Мезбон - Жиззах ҳокими Ёмонқулов бу ёшларга бош бўлиб борган меҳмони Абдулла Ориповга катта зиёфатда шунча кўп ичирибдики, устозининг ғирт маст аҳволини кўрган “янги даврнинг янги адиблари“ ўз хоналарига кириб яширинишибди. Ёши бир жойга бориб қолган кайфи тарақ Жуманиёз Жабборовнинг ҳам ҳолига маймунлар йиғлабди.

Аслида, Ўзбекистонда “ижодкор” тушунчаси тубанлик синонимига айланиб борётганини тан олиш керак, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон ичида ёшларни маддоҳлик рухида тайёрлаш давом этаётгани ва Абдуллар Ориповнинг ҳоли шундоқ ҳам ҳаммага маълум. Бошқаларчи? Ичиш масаласида унга бас келолмаса ҳам, “буюк”ликда рақобат қилаётган Эркин Воҳидовни олайлик.

У “Бирлик”нинг асосчиларидан бири, унинг Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси бўлган. 1989 йил 8 сентябрда Салой Мадаминов гуруҳининг “Бирлик”ка қарши бошлаган фитнасини муҳокама қилишга йиғилган Марказий Кенгаш Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида айнан Эркин Воҳидов “Қўллари тирсагигача қон бўлган Коммунистик Партиянинг Марказкоми билан ҳамкорлик қилиш хоинликдир” деб, биринчи марта Салойни сотқинликда айблаган. Ўша йили Тбилисида Совет қўшинлари гуржи намойишчиларини ўққа тутиб, 9 кишини ўлдирганда, “Фирқа билетимни отганим бўлсин” дея шеър ёзган улуғ шоир ҳам шу киши эди. Аммо, партия билетини отган эмас. Кейинчалик айнан Салой Мадаминовнинг ишини қилиб, Каримовнинг хизматига ўтиб кетди. Андижонда гуржилар эмас, ўзимизнинг юзлаб ватандошларимиз ўққа тутилганда сасини ҳам чиқармади.

Ўзбек маддоҳларининг кўпчилиги шу руҳдаги тарбияни Совет замонида олган, улар ўша замонда етиштириб бўлинган, улар фақат “Компартия” сўзини “Каримовга” алмаштириб, эски фаолиятларини давом эттираётганларини ҳамма билади. Миллатимизнинг бу фожеасини тўхтатиш учун, сўз алмаштириб маддоҳликни давом эттираётган “ижодкор”лардан халос бўлишимиз керак.

Мана, масалан, Каримовнинг маддоҳларидан бири бўлган исмат Исмат Хушевни олайлик. У уялмасдан, “янглишган эканман, Каримовни 10 йил доҳийим дея этагидан тутган эдим, ҳозир билдиб қолдимки, асл “доҳийим” Салой Мадаминов бўлиши керак” дея очиқча бонг урмоқда. Яна қаерда урмоқда денг? Бу маънавиятсизларга қарши курашиши керак бўлган америкаликларга оид “Озодлик” радиосининг ўзбекча программаларида.

Бунинг яна бир сабаби, советчасига маддоҳ руҳида тарбияланган “ижодкор”лар бу радиони тўлатиб олганида эмасмикан?

Майли, Исматвой ҳам даражаси бўйича “ўрта бўйи” маддоҳлардан. Яқин кунларда “доҳийсини” яна алмаштиришини эълон қилишини ҳам биламиз. Аммо, ёшлари ҳам ундан қолишмайди. Ўзини “қочқинликдаги ижодкорлар” дея ҳаммага тиқиштиришга жон жаҳди билан уринётган “ёшлар” Юсуф Расул, Тўлқин Қораев, Қудрат Бобожонов кабиларга нима дейсиз?

Ўзбекистондаги маддоҳ ижодкорлар Совет замонидаги “Компартия, Брежнев” каби сўзларни “Каримов”га алмаштириб эски санъатларини давом эттирсалар, “қочқинликдаги” маддоҳлар уларни “Салой Мадаминов”га алмаштирдилар халос. Тубанлик ва сотқинлик эса, эски шаклда эса давом этмоқда. Бу уч “ижодкор” “Бирлик” фаоли Ҳайитбой Қўзиевни рус сайтига қандай сотганлари хусусида яқинда ҳабар бергандик.

Оллоҳга шукрлар бўлсинки, ўзбек “ижодкарлари “Бирлик”нинг сайтларига етиб келолмаяптилар. Улар келса, “Каримов” ва “Салой Мадаминов” сўзлари “Абдураҳим Пўлат”га алмаштирилиб, бу сайт ҳам бошқалари каби бўларди.

Ҳозир иқтисодий қашшоқликка тушган оддий ўзбеклар “бунақа мустақилликнинг нима кераги бор эди” демоқдалар. Иқтисодий маънода, албатта. “Ижодкорларимиз” шу йўналишда давом этаберсалр, оддий ўзбекларнинг саволлари ҳамма соҳаларга оид бўлиб қолиши турган гап.
“Бирлик” ўзбек тилини давлат қилди, Ўзбекистонни мустақилликка олиб келди. Ҳали у халқимиз учун кўп ишлар қилади. Маадоҳли