Журнал Ҳаракат №6 (57) 2005. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан -1
Манба: www.harakat.net
Октябрь-декабрь, 2005 йил

1 октябрь: «Ҳизб-ут-Tаҳрир»нинг Лондондаги пикети

Бугун, 1 октябрда Лондондаги Ўзбекистон элчилиги ёнига тўпланган тахминан 300 нафар киши Ўзбекистондаги диктаторлик режими ва Андижон фожиаси айбдорларини қоралади. Табиийки, элчилик ходимлари анъаналарига содиқ колиб, биносидан чиқмай ўтиришди.

Мазкур тадбир ташкилотчилари бўлган «Ҳизб-ут-Таҳрир» диний оқими вакиллари Тошкентда кечаётган маҳкама жараёнларининг шунчаки бир спектакль эканлигини таъкидлаб, мамлакатдаги сиёсий бўҳронларнинг бош айбдори Ислом Каримов эканлигини айтдилар.

3 октябрь: Каримов халқаро судга бериладими, берилса қайси судга?

Шу йил 30 сентябрда АҚШ Конгрессига Ўзбекистон президенти Ислом Каримов устидан Халқаро Жиноий Судда жиноий иш қўзгаш масаласи бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилгани хабар қилинганди.

Каримов устидан қайси судда иш қўзгаш мумкинлиги хусусидаги турли тушунмовчиликлар бор. Кўпчилик Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичнининг иши кўрилаётган Халқаро Гаага трибунали ҳақида ўйламоқда. Аслида ундай эмас. Чунки, Гаагадаги бу трибунал факат собиқ Югославиядаги уруш жиноятчиларининг ишини кўриш учун махсус тузилган, унинг расмий номи шундай - Собиқ Югославия бўйича Халқаро Трибунал.

Ҳарҳолда гап 2006 йилда фаолиятга кириши мўлжалланаётган янги суд тўгрисида бўлса керак. Бу судни яратиш хусусида БМТ бундан бир неча йил аввал қарор чиқарган эди.

«Ҳаракат» Агентлиги бу суднинг яратилиш жараёни қандай кетаётгани ҳақида бир неча марта хабар берганлиги маълум. Масалан, унинг «АҚШ Халқаро Трибунал хақидаги Шартномадан чиқди» деб номланган 2002 йил 8 май хабарида шундай дейилади:

«АҚШдаги ҳамма ахборот воситалари 2002 йил 7 май куни АҚШ маъмурияти ҳарбий жиноятлар ва инсонларга қарши қилинган оммавий қатагонлар масалаларини кўриш бўйича Халқаро суд тузиш Қарори (Шартномаси) ўзи учун ҳуқуқий кучга эмаслигини эълон қилганини билдирдилр. Матбуотда айтилишича, Клинтон Оқ Уйдан кетишидан бир ҳафта олдин бу Шартномани имзолаган, аммо на унинг ўзи на унинг мақомини вориси Буш ушбу хужжатни ратификация қилдириш учун ҳеч бир қадам қилмаганлар. Ҳозир хам Клинтоннинг имзосини қайтариб олиш ҳақида сўз кетмаяпти, аммо АҚШ Шартномани ратификация қилмаслиги аниқ. Бу воқеа АҚШ консерваторларининг катта ғалабаси бўлди.

АҚШ маъмурияти БМТга мактуб йўллаб, ўзнинг бу масалада ҳеч қандай «қонуний мажбурияти йўқлигини», чунки у бундай Шартноманинг тарафдори бўлмаганини билдирган. АҚШнинг бу ҳаракати мамалакатнинг консерваторлари тарафидан олқишланди ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳамда НАТОга кирувчи Американинг ҳамкорлари тарафидан қораланди».
Хабарда айтилаётган Шартномага кўра, амалда, бу суд фақатгина уни имзолаган давлатлар суди бўлиб қолади. Кўриниб турибдики, АҚШ бу судни танимоқчи эмас. Ўзбекистон ҳам бу Шартномани имзоламаган бўлса керак.

Айтилганлардан келиб чиқиб, АҚШ Конгрессида чиқариладиган қонун ёки қарор, агар у чиқарилса, Ўзбекистон ҳукумати учун маънавий-психолигик босим сифатида фойдали бўлади, холос. Шундай юўлса ҳам, унутмаслик керакки, бу - хозир амалда дунёни бошқараётган АҚШнинг босими, демак маълум маънода из қолдирмасдан ўтмайди.

Аммо, Андижондаги қонхўрликка шахсан раҳбарлик қилган Каримовнининг жиноий ишини кўриш ва ҳукм чиқариш ўзбек халқининг тасарруфидадир. «Бирлик»нинг 13 май қирғинини қоралаб 15 майда тарқатган Баёнотида айтилиганидек: «Андижонда халққа ўқ отганлар ва оттирганлар халқ олдида жавоб берадилар!»

4 октябрь:Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши санкциялар эълон қилди

Кеча Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда ўтказилган йиғилишида Андижон хунрезлигини халқаро комиссия воситасида текширишни рад этгани сабабли Ўзбекистонга қарши қуйидаги санкциялар киритилди.

- Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан қурол олиб-сотишни тўхтатди;
- Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги шартнома ҳаракатдан бир томонлама тўхтатиб қўйилди;
- ўз халқига қарши қурол ишлатишга маъсул бўлганларга Европа Иттифоқи мамлакатларига кириш учун виза берилмайдиган бўлди.

Европа Иттифоқи тарихида биринчи марта ўзи билан ҳамкорлик қилаётган мамлакат ўртасидаги шартномани бир тамонлама тўхтатиб қўймоқда
Ҳуқуқ ҳимоячиси Хьюман Райтс Вотч ташкилоти кеча бу хусусда махсус баёнот тарқатиб, Европа Иттифоқининг бу қадамини Ўзбекистон ҳукуматининг ўз халқини оммавий қиргин қилишини қоралаш ва бу масала бўйича халқаро комиссия тузиш йўналишида катта қадам бўлганлигини таъкидлади. Хьюман Райтс Вотч Ўзбекистоннинг халқаро комиссия тузилишига розилигини олишда Россиянинг роли катта эканлигини ҳам ургулаган ва Европа Иттифоқини Россия президенти Путинга бу масалада таъсир ўтказишга чақирган.

Сенат США наказал Узбекистан лишением
платы за аренду авиабазы

ВАШИНГТОН (Рейтер) - Сенат Соединенных Штатов проголосовал в среду вечером за отсрочку на год арендного платежа Узбекистану $23 миллионов, заявив, что Америка не должна осуществлять финансовую поддержку коррумпированного репрессивного государства, которое к тому же намерено изгнать военную базу США.

База американских военно-воздушных сил Карши-Ханабад (известная также как К-2) в Узбекистане используется для действий над Афганистаном. В июле Узбекистан потребовал от США покинуть базу К-2 в течение 180 дней. Этот шаг Ташкента последовал за критикой со стороны США в адрес узбекских властей в связи с жестоким подавлением демонстрации в городе Андижан 13 мая.

В конце сентября США приостановили выплату Узбекистану ежегодной денежной помощи в размере $21 миллион, в качестве санкции за андижанские события.

"Платить по счетам важно, но более важно, чтобы Америка оставалась Америкой и не создавала ложного впечатления того, что мы закрываем глаза на резню, а также не пополняла наличными казну диктатора всего за несколько месяцев до того, как он изгоняет американских солдат из своей страны", - сказал сенатор-республиканец от штата Аризона Джон МакКейн.
МакКейн также заявил, что узбекский президент Ислам Каримов "разрушил антитеррористическое партнерство с Соединенными Штатами", отверг все призывы к независимому расследованию андижанской трагедии и "развернул кампанию антиамериканской пропаганды".

Каримовское правительство предприняло шаги "настолько тревожащие", что Сенату "стоит задуматься о санкциях, а не о том, как переводить миллионы долларов американских налогоплательщиков" на счета узбекских властей, добавил сенатор.

Недавно Евросоюз наложил санкции на Узбекистан в виде эмбарго на поставки оружия и запрета на въездные визы лицам, причастным к андижанскому кровопролитию.

7 октябрь: Абдураҳим Пўлат: Марказий Осиё Евросиёга кирди, аммо, башоратларим амалга ошмаса хурсанд бўлардим

Кеча Санкт-Петербургда ўтказилган Марказий Осий Ҳамкорлиги Ташкилотига кирувчи мамлакатларнинг саммитида президентлар Назарбоев, Путин, Каримов, Боқиев ва Раҳмонов шу пайтгача Россия, Қозоғистон, Белорусия, Қирғизистон ва Тожикистонни бирлаштирувчи Евро-Осиё Иқтисодий Ҳамкорлиги ташкилоти билан бирлашишга қарор қилганларини билдирдилар. Тўғрироғи, бу Ўзбекистоннинг Евросиё Ҳамкорлигига кириши демакдир.

Бу хусусда ўтказилан Матбуот конференциясида бу бирлашиш Ўзбекистон президенти Каримовнинг таклифи билан бўлгани айтилсада, ҳар бир ақли расо одам тушунадики, бу ерда асосий ташаббускор Путиннинг ўзи бўлган, аммо ишни Каримовнинг қўли билан қилган.

Бу хабарни «Бирлик» Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат шундай шархлайди:

«Агарда бу фақат иқтисодий бирлашма бўлса эди, уни олқишласа ҳам бўларди. Лекин, воқеаларнинг кетишидан кўриниб турибдики, Россиянинг мақсади Марказий Осиё мамлакатларининг тахти титраб турган диктарорларидан ўз вассаллари сифатида фойдаланиб, бу ташкилотдан сиёсий манфаатлари йўлида, биринчи навбатда, АҚШни бу минтақадан чиқариб юбориш мақсадида ишлатмоқчи. Бу ерда энг катта хатони Россиянинг ўзи қилмоқда.

Аслида, ўз жанубий минтақасида яқинда Хитой ва Япониянинг кучли экспансияси билан қарама-қарши қолиши муқаррар бўлган Россия Марказий Осиёда вақтинчалик диктатураларга эмас, маҳаллий миллий-демократларнинг саъй-ҳаракатлари билан яратилиши муқаррар бўлган «Туркистон Бирлиг